Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсман БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгашининг махсус маърузачиси билан учрашди 
2021 йилнинг 30 ноябрь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгашининг Терроризмга курашишда инсон ҳуқуқларини рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш масалалари бўйича махсус маърузачиси Финнуала Ни Илойн билан учрашди. Унда Бола ҳуқуқлари бўйича вакил Алия Юнусова, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил Дилмурод Қосимов ҳамда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказ директори ўринбосари Дилноза Муратовалар ҳам иштирок этишди.

Мулоқотда 2019 йилда ташкил этилган Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ҳузуридаги қийноқларнинг олдини олиш бўйича Миллий превентив механизм доирасида ҳаракатланиш эркинлиги чекланган ёпиқ муассасаларга амалга оширилган мониторинг ташрифлари ҳамда пенитенциар муассасалардаги инсон ҳуқуқларини таъминлаш бўйича шарт-шароитларнинг халқаро стандартларга мослаштириш борасида амалга оширилган ишлар, шунингдек, Омбудсманнинг 2021 йил 10 ойи давомидаги фаолияти ҳақида сўз борди.

Учрашув чоғида кейинги беш йилда инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш, суд-ҳуқуқ тизимидаги ижобий ўзгаришлар эътироф этилди.

Конструктив руҳда ўтган учрашув якунида ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш масалалар муҳокама қилинди. 

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Матбуот хизмати