Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Собиқ маҳкумларни иш билан таъминлаш масалалари муҳокама этилди
Жорий йилнинг 12 октябрь куни “Тараққиёт стратегияси” марказида Демократия ва инсон ҳуқуқлари институти, Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман), Германия халқ университетлари ассоциациясининг (DVV) Ўзбекистондаги вакиллиги, Европа Иттифоқи, Германиянинг Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт федерал вазирлиги (БМЗ) ва "INTILISH" республика ахборот-таълим маркази билан биргаликда “Давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтларининг аҳолининг заиф қатламларини қайта ижтимоийлаштиришдаги ўзаро ҳамкорлиги" лойиҳаси доирасида идоралараро ишчи гуруҳининг йиғилиши ўтказилди.

Тадбирда Aдлия вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ички ишлар вазирлигининг Жазони ижро етиш бошқармаси ва Пробация хизмати, Бош прокуратура академияси ҳамда фуқаролик жамияти институтлари вакиллари ва ОАВ иштирок этишди.

Идоралараро ишчи гуруҳининг иккинчи йиғилишида “Давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтларининг аҳолининг заиф қатламларини қайта ижтимоийлаштиришдаги ўзаро ҳамкорлиги" лойиҳаси доирасида охирги 3 ой мобайнида амалга оширилган ишлар муҳокама қилинди.

Муҳокамалар давомида иштирокчилар ишни янада самарали ташкил этиш мақсадида давлат ва “учинчи сектор” вакилларининг ўзаро мулоқотини мустаҳкамлаш ва иш жараёнидаги доимий алоқани ўрнатиш зарурлигини қайд этишди.

Тадбирда сўз олган Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги Делегациясининг вакили жаноб Aлессандро Лиамин ҳозирда Европа Иттифоқи кўмагида амалга оширилаётган лойиҳалар ҳақида маълумот берди.

Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Матбуот хизмати