Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсманнинг Хоразм вилоятидаги минтақавий вакили Гурлан туманида сайёр қабул ўтказди
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Хоразм вилоятидаги минтақавий вакили Хамро Бектемиров жорий йилнинг 25 сентабрь куни вилоятдаги чекка ҳудудларидан бири ҳисобланган Гурлан туманида сайёр қабул ўтказди.

Қайд этиш жоизки, минтақавий вакил фуқаролар мурожаатлари билан ишлашда ижтимоий тармоқ имкониятларидан кенг фойдаланган ҳолда хоразмликлар учун махсус телеграмм канал фаолиятини йўлга қўйиб, у орқали фуқаролар мурожаатларини қабул қилмоқда. Бунда фуқаролар фамилияси, исми ва шарифи, мурожаатнинг қисқача мазмуни ва боғланиш учун телефон рақамларини қолдиришлари лозим. Шундагина минтақавий вакил мурожаатчи билан алоқага чиқиб, ўз ваколатлари доирасида масалани ўрганиб чиқиш ва ҳал этиш чораларини кўради.

Гурлан туманида ўтказилган сайёр қабул ўтказилиши ҳақидаги хабар ҳам айнан ушбу каналда эълон қилинган.

Сайёр қабулга 50 нафарга яқин фуқаролар ташриф буюрдилар. Мурожаатчилар Гурлан туманидаги бир қатор мактабларга истеъмол учун ичимлик сувининг вақтли берилишидан норози бўлиб, уни мактаб вақтига тўғирланишида ёрдам сўраб мурожаат қилдилар. Минтақавий вакил дарҳол тегишли давлат ташкилотига фуқароларнинг мурожаатларида кўтарилган муаммолар  юзасидан чораларни кўриб, ичимлик суви муаммосининг ҳал этилишига киришди.

Шунингдек, умумтаълим мактабларида ўқув жиҳозлари ва спорт инвентарларининг етишмаслигига оид мурожаатлари ҳам жойида ҳал этилди.

Қабул давомида фуқаролардан меҳнат ҳуқуқларини тиклаш, ишга жойлаштириш билан боғлиқ 10 га яқин мурожаатлари келиб тушди. Дастлаб, фуқароларга меҳнат ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тушунтирилиб, мазкур мурожаатлар минтақавий вакил назоратига олинди. 

Шу билан бирга сайёр қабулда фуқаролардан ижтимоий ёрдам, таълим сифати, суд-ҳуқуқ йўналишларига оид мурожаатлар ҳам келиб тушди.

Маълумот учун: Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Хоразм вилоятидаги минтақавий вакили Хамро Бектемиров ҳар ҳафтанинг жума кунлари мурожаатчиларни қабул қилади.

 

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Матбуот хизмати