Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсман: Қорақалпоғистонда Миграция ва фуқароликни расмийлаштиришда фуқаролардан 5 млн сўм ортиқча жарима ундирилган
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Қорақалпоғистондаги минтақавий вакили Қорақалпоғистон  Республикаси Адлия вазирлигининг Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими билан биргаликда 2020 йил январдан 2021 йил июль ойигача бўлган муддатда туман (шаҳар) Ички ишлар бўлимларининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларитомонидан фуқароликни расмийлаштиришга оид иш юритуви танлов йўли билан ўрганилди.

Аниқланишича, фуқароликни расмийлаштириш соҳасида 2020–2021 йиллар давомида Қонликўл, Хўжайли, Элликқалъа ва Тахтакўпир туманлари Ички ишлар бўлимларининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари томонидан жами 281 ҳолатда жисмоний шахслардан келиб тушган мурожаатларга жавоб хатлари юборилмаган.

Хусусан, 29 ҳолатда фуқароларга баённома расмийлаштиришда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 281-моддаси талабларига риоя этилмаган бўлса, 19 ҳолатда баённомани тузиш вақтида ҳуқуқбузарларга ушбу Кодекснинг 294-моддасида назарда тутилган уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилмаган ва бу ҳақида баённомада аксэттирилмаган.

Бундан ташқари, айрим туман (шаҳар) бўлимлари томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва тегишли баённома расмийлаштириш амалиёти йўлга қўйилмаган. Уларининг мансабдор шахслари томонидан жами 68 ҳолатда Кодекснинг 310-моддасига мувофиқ тегишли қарорлар қабул қилинмасдан фуқаролардан жарималар ундирилган.

Хусусан, Хўжайли туманида 17 та, Тахтакўпир тумани 3 та, Шуманай туманида 7 та ва Мўйноқ туманида 1 та ҳолатда тегишли қарорлар қабул қилинмасдан фуқаролардан жарималар ундирилган.

Шунингдек, туман (шаҳар) бўлимларининг мансабдор шахслари томонидан ушбу Кодекснинг 3321-моддаси талабларини бузган ҳолда жами 157 ҳолатда (Хўжайли туманида 8 та, Шуманай туманида 18 та, Тахиатоштуманида 28 та, Қораўзак туманида 3 та, Нукус туманида 22 та, Беруний туманида 9 та, Нукус шаҳрида 11 та, Қўнғирот туманида 13 та, Тўрткўл туманида 7 та, Кегейли туманида 36 та, Амударё туманида 2 та) жарима миқдорининг 100 фоизи ундирилган.

Бунда ҳар бир фуқародан ўртача (белгиланган жариманинг етмиш фоизидан ортиғи, яъни ўттиз фоизини қўшиб) 33–35 минг сўмдан ортиқча пул ундирилган бўлиб, 157 нафар фуқародан 5 млн сўм ундирилган.

Бундан ташқари, айрим туман (шаҳар) бўлимлари томонидан Кодекснингтегишли моддаларида кўрсатилган талаблар бузилган ҳолда жами 13 ҳолатда (Шуманай туманида 1 та, Тахиатош туманида 2 та, Тахтакўпир туманида 1 та, Чимбой туманида 6 та, Элликқалъа  туманида 2 та) жарима солиш ҳақидаги қарор “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланганнормаларга мувофиқ жаримани унинг иш ҳақи ёки бошқа даромади, нафақаси ёки стипендиясидан мажбурий тарзда ундириб олиш учун юборилмай қолган, белгиланган муддатдан кечикиб ундирилган ёки шу кунга қадар ундирилмаган.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Матбуот хизмати