Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Меҳнат ҳуқуқларининг таъминланиши Омбудсман эътиборидаги масала
Мурожаатда айтилишича, 2016–2018 йилларда Кўп тармоқли марказий поликлиниканинг стоматология шифокори хонасида хамшира лавозимида меҳнат қилаётган ва 2021 йилда бола парвариши таътилидан қайтган хамширага раҳбарият томонидан бошқа ходимнинг ўрнига ўриндошлик асосида ишга ўтиши таклиф қилинган. Поликлиника бош шифокори, хамшира рози бўлмаса-да, уни ўриндошлик асосида бошқа ишга қабул қилинишини талаб қилган.

Мазкур мурожаат Омбудсман назоратига олиниб, атрофлича ўрганилиши натижасида кўтарилган муаммо ижобий ҳал этилди. Ҳозирги кунда хамшира ўз лавозимига тикланиб, меҳнат фаолиятини давом эттирмоқда.

Соғлиқни сақлаш тизимида фаолият юритиб келаётган фуқаро Ж.М.нинг Омбудсманга йўлланган мурожаатида у 2021 йилнинг апрель ойида буйруқ асосида Сурхондарё вилояти Олтинсой тумани тиббиёт бирлашмасининг қабул бўлимига хамшира лавозимига ишга қабул қилинган. Аммо, мурожаатда қабул бўлимининг катта ҳамшираси Б.Р. томонидан хамшира Ж.М.нинг иш фаолиятига тўсқинлик қилинаётганлиги айтиб ўтилган.   

Мазкур мурожаат Омбудсман назоратига олиниб ўрганилганда, унда кўрсатилган ҳолат ўз тасдиғини топган. Натижада меҳнат интизоми ва ички тартиб-қоидаларини бузган ҳамда иш жойида ходимлар ўртасида носоғлом  муҳитни келтириб чиқарган катта хамширага нисбатан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 181-моддаси 2-қисмига мувофиқ “хайфсан” интизомий жазо чораси қўлланилган.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (омбудсман) Матбуот хизмати