Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Сирдарёдаги чекка ҳудудлардаги маҳаллаларда сайёр қабул ташкил этилмоқда
13 Окт
2022 йилнинг 13 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Сирдарё вилоятидаги минтақавий вакили Ш.Алимов ҳамда Фуқаролик ишлари бўйича Гулистон туманалараро суди судьяси С.Мирзабоевлар томонидан Мирзаобод тумани, “Дўнгариқ” МФЙ “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар учун сайёр қабул ташкил этилди.
Ўзбекистон ва Мальдив Республикаларининг Болалар Омбудсманлари ўзаро тажриба алмашишди
13 Окт
2022 йилнинг 13 октябрь куни Бола ҳуқуқлари бўйича вакил Алия Юнусова Мальдив Республикасидаги Бола ҳуқуқлари бўйича Омбудсмани Ниимат Шафик билан учрашди.
Инсон ҳуқуқлари бўйича Омбудсман АҚШ Давлат департаментининг Халқаро диний эркинлик офиси координатори билан учрашди
13 Окт
2022 йилнинг 12 октябрь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова ва АҚШ Давлат департаменти Халқаро диний эркинлик идорасининг Марказий Осиё мамлакатлари бўйича координатори Робин Шульман ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Омбудсман расмий муносабати  Зонадаги аччиқ ҳақиқатлар тасдиқланмади
12 Окт
Интернетнинг турли ижтимоий тармоқларида, хусусан Facebook ижтимоий тармоғида 8 октябрь куни “ЗОНАДАН АЧЧИҚ ҲАҚИҚАТЛАРНИ ЭШИТИНГЛАР!” сарлавҳаси билан хабар ва телефон орқали ўтказилган мулоқот ёзиб олинган аудио ёзув эълон қилинган эди.
“Омбудсман мактаби” лойиҳаси доирасида Тошкент вилоятида фуқаролар билан очиқ мулоқот ўтказилди
11 Окт
2022 йилнинг 11 октябрь куни “Омбудсман мактаби” лойиҳаси доирасидаги навбатдаги тадбир Тошкент вилоятининг Охангарон шаҳрида ўтказилди. Бунда асосий эътибор сўнгги йилларда мамлакатимизда амалга оширилган ислоҳотларга, хусусан инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига ҳамда фуқароларга яратилаётган имконият ва имтиёзларга қаратилди.
Мальдив Республикаси делегацияси Ўзбекистоннинг “Меҳр” операциялари бўйича тажрибасини ўрганиш мақсадида мамлакатимизга ташриф буюрди
10 Окт
2022 йилнинг 10 октябрь куни Бола ҳуқуқлари бўйича вакил (Болалар Омбудсмани)ни Алия Юнусова Мальдив Республикаси Ички ишлар вазири Шайх Имрон Абдулла бошчилигидаги делегацияси аъзолари билан учрашди.
Омбудсман тақдимномасига кўра касб касаллигига учраган фуқарога 191 млн сўмдан ортиқ суғурта товони тўлаб берилмоқда
10 Окт
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилига (омбудсманга) фуқаро Б.И. суғурта шартномаси бўла туриб, суғурта товони тўлаб берилмаётганидан норози бўлиб мурожаат қилди.
 “Омбудсман клуби”га аъзо энг фаол талабалар тақдирланди
06 Окт
2022 йилнинг 6 октябрь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ва Тошкент давлат юридик университети ўртасида имзоланган ҳамкорлик меморандуми доирасида талабалар билан очиқ мулоқот ўтказилди.
Тиббий ёрдамга муҳтож беморга хизмат кўрсатишдан бош тортган шифокорларга “ҳайфсан” берилди - Омбудсман
05 Окт
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилига (Омбудсманга) 4-сон шаҳар клиник шифохонасининг шифокорларининг хатти-ҳаракатларидан норози бўлган фуқаро мурожаати келиб тушди.