Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Наманганда 79 нафар ўқитувчига компенсация пуллари тўлаб берилди – Омбудсман
16 Ноя
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари вакили (омбудсман)нинг Наманган вилоятидаги минтақавий вакили Жаҳонгир Валиевга Наманган шаҳар 2-сонли Давлат ихтисослаштирилган мактаб интернатининг собиқ ходимлари ишдан бўшатилганидан сўнг компенсация тўлаб берилмаганлигидан норози бўлиб мурожаат қилишди.
Бухорода Омбудсман вакиллари ва талабалар ўртасида очиқ мулоқот ташкил этилди 
15 Ноя
Бухоро давлат университетида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Бухоро вилоятидаги минтақавий вакили ва Омбудсман ходимлари талабалар билан учрашди.
Сурхондарёдаги Қумқўрғон ногиронлиги бўлган болалар учун мурувват интернат уйидаги шароитлар ўрганилди
14 Ноя
2022 йил 3 ноябрь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Сурхондарё вилоятидаги минтақавий вакили Абдурашид Артиков Қумқўрғон ногиронлиги бўлган болалар учун мурувват интернат уйига мониторинг ташрифини амалга оширди.
Омбудсман “Туркия-Ўзбекистон” парламентлараро дўстлик гуруҳи раҳбари билан учрашди
14 Ноя
Жорий йилнинг 12 ноябрь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова мамлакатимизга ташриф буюрган “Туркия-Ўзбекистон” парламентлараро дўстлик гуруҳи раҳбари, Туркия Республикаси “Адолат ва ривожланиш” партияси депутати Осман Местен билан учрашди.
Навоий вилоятидаги қатор ҳаракатланиш эркинлиги чекланган муассасаларга мониторинг ташрифлари амалга оширилди
12 Ноя
2022 йилнинг 9 ноябрь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Навоий вилоятидаги минтақавий вакили Ш.Джўраев томонидан Зарафшон шаҳридаги 12-сонли жазони ижро этиш колонияси, 36-сонли Манзил-колония ва ИИБ ҳузуридаги вақтинча сақлаш ҳибсхонасига мониторинг ташрифлари амалга оширилди. Унда ИИВ ҳузуридаги ЖИЭД 5-Минтақавий ҳудуд минтақавий мувофиқлаштириш маркази тарбиявий ишларни мувофиқлаштириш гуруҳи раҳбари подполковник А.Ачилов ҳам иштирок этди.
Омбудсман USAIDнинг Ўзбекистондаги ҳуқуқий ислоҳотлар дастури директори Сара Бьюкенен билан учрашди 
11 Ноя
2022 йилнинг 9 ноябрь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова USAIDнинг Ўзбекистондаги ҳуқуқий ислоҳотлар дастури директори Сара Бьюкенен билан учрашди.
Навоийда ҳаракатланиш эркинлиги чекланган муассасаларда маънавий тадбирлар ўтказилди
11 Ноя
Республика бўйлаб ўтказилаётган «Маданият карвони» ҳамда «Маънавият фестивали» шу кунларда Навоий вилоятида ҳам бўлиб ўтмоқда. Омбудсманнинг Навоий вилоятидаги минтақавий вакили ташаббуси билан таниқли ижодкорлар ва санъаткорлар билан Навоийдаги 4-сонли жазони ижро этиш колониясида жазо муддатини ўтаётган маҳкумларнинг мулоқоти ташкил этилди.
Болалар Омбудсмани Фарғонадаги ИИБ биносида вафот этган 15 ёшли ўсмир воқеасини жойига бориб ўрганди
11 Ноя
Жорий йилнинг 10 ноябрь куни Бола ҳуқуқлари бўйича вакил Алия Юнусова Фарғона вилояти Болаларни ҳимоя қилиш масалалари котибияти ҳамкорлигида Қўқон шаҳридаги ИИБ Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказининг фаолиятини ўрганди.
Омбудсман томонидан қийноқларнинг олдини олиш бўйича Миллий превентив механизм доирасида 2022 йилнинг 9 ойида амалга оширилган мониторинг ташрифлари бўйича брифинг
10 Ноя
2022 йилнинг 9 ойида Омбудсман ва унинг ҳузуридаги Жамоатчилик гуруҳлари томонидан ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган жойларга 297 та мониторинг ташрифлари амалга оширилди. Ушбу кўрсаткич 2021 йилнинг 9 ойида 120 та, 2020 йилнинг 9 ойида 68 тани ташкил этган эди.