Мурожаатлар вилоятлар кесимида аҳоли сонидан келиб чиқиб таҳлил қилинганда энг кўп масалалар Қашқадарё, Сурхондарё вилоятлари ва Тошкент шаҳрига тўғри келиши аниқланди.
Қайд этиш лозимки, ўтган йилда фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида ombudsman.uz мобил иловаси ишга туширилди. Унда OneID идентификация тизими орқали тез ва осон рўйхатдан ўтиш, мурожаат юбориш ва жавоб хатларини олиш, онлайн маслаҳат ҳамда янгиликлар ва статистик маълумотлардан хабардор бўлиш имконияти яратилган.
Мурожаатлар таҳлили ҳамда мониторинг ташрифлари якунлари бўйича Парламент палаталарига – 9 та таҳлилий маълумот, Вазирлар Маҳкамасига – 5 та таҳлилий маълумот, давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда судларга тақдимнома, хулоса, даъво аризаси, талабнома шаклидаги – 182 та таъсир чоралари киритилди.
Мурожаатларни кўриб чиқиш натижаларига кўра, Омбудсман томонидан фуқаролар манфаатида жами 4,12 млрд сўмдан ортиқ маблағ ундирилиши таъминланди.
Шундан, 1,83 млрд сўм иш ҳақи ва меҳнат муносабатларига, 1,49 млрд сўмдан ортиқ қарздорлик, компенсация ва бошқа ҳуқуқий муносабатларга тўғри келади.
Шунингдек, 409 млн сўмга яқин алимент тўловлари ундирилиши ҳамда Омбудсман тавсиясига кўра 460,5 млн сўм млн сўмлик ижтимоий ёрдам ажратилиши таъминланди.
Омбудсман кўмагида фуқароларнинг 85 млн сўмлик нореал қарздорлиги бартараф этилди. 64,5 млн сўмлик маъмурий жарималар бекор қилинди.
33 нафар фуқаронинг меҳнат ҳуқуқлари тикланди. 63 нафар шахс иш билан таъминланди. 12 та ҳолатда мурожаатчиларнинг пенсия ҳуқуқлари тикланди .
Омбудсман кўмагида 20 нафарга яқин фуқаронинг мулк ҳуқуқлари тикланди.
Омбудсман мурожаатига асосан 120 нафарга яқин ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқарога ёрдам кўрсатилди.
Фуқаролар мурожаатларини ўрганиш натижасида ўз фаолиятига масъулият билан ёндошмаган қатор давлат ташкилотлари ва идоралари ходимларининг 67 нафарига “хайфсан” берилди. 8 нафар масъулга жарима қўлланилди. 7 нафар масъул лавозимидан озод этилди. 2 нафар масъул хатти-ҳаракатлари баҳоланиб, маъмурий судга оширилди.
Ички ишлар органлари тизимидаги 29 нафар ходимга “хайфсан” берилди. 13 нафар ходимга интизомий чоралар қўлланилди. 6 нафари лавозимидан озод этилди
Омбудсманга юборилган мурожаатларни кўриб чиқилиши натижасида фуқаро манфаатида 14 та ҳолатда жиноят иши қўзғатилди. 23 та ҳолатда жиноят иши кўзғатишни рад этиш ҳақидаги қарорлар бекор қилинди. 26 нафар масьул шахс маъмурий жавобгарликка тортилди. 2 та ҳолатда фуқаро манфаатида жиноят иши тугатилди.
Омбудсманнинг инсонпарварлик тамойилини қўллаш ҳақидаги мурожаатига асосан тегишли судлар томонидан 4 нафар айбланувчига танланган эҳтиёт чораси енгилроғига ўзгартирилди. 4 нафар маҳкум яшаш ҳудудига яқин колонияга ўтказилди. 17 нафар маҳкум ва маҳбусларнинг оила аъзоларига моддий ва ижтимоий кўмак ажратилишига кўмаклашилди.
32 нафар жазо муддатини ўтаётган шахслар махсус тиббий кўрикдан ўтказилиб, уларнинг 18 нафари даволаниш учун касалхоналарга жойлаштирилди.
Шунингдек, 2024 йилда қийноққа солиш ҳолларини олдини олиш бўйича ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган ёпиқ муассасаларга 902 маротаба мониторинг ташрифлари амалга оширилди ва 10 мингдан ортиқ маҳкум бн жамоавий ва 4835 нафари бн якка тартибда суҳбатлашилди.
Омбудсман бошчилигида ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган ёпиқ муассасаларга амалга оширилган мониторинг ташрифларидан сўнг, Омбудсман тавсиясига кўра, 23-сон маҳкумлар учун ихтисослашган касалхона негизида 50 ўринли аёллар бўлинмаси очилди.
Омбудсман, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти томонидан Руҳий ҳолати бузилган шахслар учун диспансер кузатув тартибини ўрнатиш ва Маҳкумлар учун ихтисослашган касалхонада маҳкумаларга тиббий профилактик хизмат кўрсатиш бўйича норматив ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқилиши бўйича чора тадбирлар режаси ишлаб чиқилди
Қорақалпоғистон Республикаси Тахиатош туманидаги эскирган ва антисанитар ҳолатга келган Наркология диспансери қулай шароитга эга бинога кўчирилди.
Элликқалъа туманидаги 2-сон руҳий асаб касалликлари диспансери таъмирланиб, учрашув хоналари ва психотерапия хонаси ташкил этилди.
Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ, Сирдарё вилоятининг Янгиер, Сурхондарё вилоятининг Шеробод, Қорақалпоғистон Республикасининг Хўжайли, Чимбой туманлари ва Жиззах вилоят Вақтинча сақлаш ҳибсхоналарида жорий таъмирлаш ишлари олиб борилди ва керакли буюмлар билан таъминланди.
Омбудсманнинг тавсиясига асосан, Тошкент вилоятидаги 1-сонли, Бухоро вилоятидаги 4-сонли, Хоразм вилоятидаги 11-сонли, Сурхондарё вилоятидаги 9-сонли тергов ҳибсхоналарида узоқ муддатли учрашув жойлари ташкил этилди. Қашқадарё вилоятидаги баъзи ВСҲларни қайта қуриш 2025 йилга режага киритилди.
Мониторинг ташрифларида аниқланган камчиликларни бартараф этиш масаласида киритилган таъсир чоралари шаклидаги ҳужжатлар ва тавсиялар асосида 56 нафар ходимга хайфсан берилди, 2 нафар ходим жаримага тортилди, 3 нафар ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинди.
Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий, Бухоро, Сирдарё, Сурхондарё, Хоразм ва Самарқанд вилоятларидаги 6000 минг нафарга яқин маҳкум ва маҳбуслар тор доирадаги шифокорлар томонидан тиббий кўрикдан ўтказилди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати