Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
2025 йилнинг 19 декабрь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) ҳамда Омбудсман ҳузуридаги Қийноқларни олдини олиш бўйича Миллий превентив механизми доирасида фаолият юритувчи жамоатчилик гуруҳи аъзолари томонидан Самарқанд вилоятидаги бир қатор ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган ёпиқ муассасаларда мониторинг ташрифлари амалга оширилди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Сирдарё вилоятидаги минтақавий вакили 40-сон манзил-колониясида амалга оширган мониторинг ташрифларида маҳкумлар учун узоқ муддатли учрашув хоналар йўқлиги аниқланган эди.
Омбудсманнинг Қорақалпоғистон Республикасидаги минтақавий вакили томонидан Нукус шаҳар ва Қонликўл тумани тиббиёт бирлашмалари таркибида ташкил этилган мастлик ҳолатида бўлган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш туманлараро пунктлари (хушёрхона), Амударё тумани ички ишлар бўлими вақтинча сақлаш ҳибсхонаси, Республика ихтисослаштирилган наркология илмий-амалий тиббиёт марказининг Қорақалпоғистон Республикаси минтақавий филиали, шунингдек, Чимбой туманидаги “Мурувват” ногиронлиги бўлган шахслар эркаклар интернат уйида яшовчиларга яратилган шароитларни ўрганиш юзасидан мониторинг ташрифлари амалга оширилди.
2025 йилнинг 31 октябрь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ҳамда жамоатчилик гуруҳи аъзолари Фарғона вилоятидаги қатор ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган ёпиқ муассасаларда мониторинг ташрифини амалга оширди.
2025 йилнинг 16-17 октябрь кунлари Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ўринбосари, Девон ходимлари ҳамда Омбудсман ҳузуридаги Қийноқларни олдини олиш бўйича Миллий превентив механизми доирасида фаолият юритувчи жамоатчилик гуруҳи аъзолари томонидан Хоразм вилоятидаги бир қатор ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган ёпиқ муассасаларда мониторинг ташрифлари амалга оширилди. Ушбу жараёнларда ОАВ вакиллари ҳам иштирок этишди.