Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
хабар
Омбудсманнинг Фарғона вилоятидаги минтақавий вакили Тошлоқ туманида сайёр қабул ўтказди
12 Апр
2022 йилнинг 9 апрель куни Олий Мажлиснинг Инсон хуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Фарғона вилоятидаги минтақавий вакили Алишер Камилов Тошлоқ тумани Юқориқишлоқ МФЙ ҳудудидаги фуқаролар билан сайёр қабул ўтказди. Сайёр қабулда вилоят адлия бошқармаси, туман ҳокими ёрдамчиси, МФЙ раиси, тегишли туман ташкилот раҳбарлари ва фуқаролар иштирок этишди.
Инсон ҳуқуқлари бўйича Омбудсманга мурожаат қилиш истагида бўлган фуқаролар диққатига!
11 Апр
2022 йилнинг 1 январидан Давлат раҳбарининг тегишли фармони билан Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг ҳудудлардаги минтақавий вакиллари доимий асосда ишлаши белгиланган эди.
Бош прокуратура Академияси тингловчилари Омбудсман фаолияти билан танишишди
08 Апр
2022 йилнинг 7 апрель куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) бош офисига Бош прокуратура академияси докторантлари ва “Прокурорлик фаолияти”, “Коррупцияга қарши курашиш”, “Тергов фаолияти” ҳамда “Инсон ҳуқуқларига оид халқаро ҳуқуқ” мутахассисликлари бўйича таълим олаётган магистрантлари Омбудсман фаолияти билан яқиндан танишиш мақсадида ташриф буюришди.
Омбудсман Марказий Осиё Ассоциациясининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси директори билан учрашди
08 Апр
2022 йилнинг 7 апрел куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Феруза Эшматова Марказий Осиё Ассоциациясининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси директори Гулноз Мамарасулова билан учрашиб, ўзаро ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилишди.
Инсон ҳуқуқлари бўйича Омбудсман АҚШнинг Халқаро диний эркинлик бўйича комиссияси делегацияси билан учрашди
07 Апр
2022 йил 6 апрель куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Феруза Эшматова АҚШнинг Халқаро диний эркинлик бўйича комиссияси раиси Надин Маэнза бошчилигидаги делегация билан учрашди.
Интеграциялаштириш ҳамда мослаштириш  масалалари муҳокама этилди
05 Апр
2022 йил 5 апрель куни Тошкент шаҳрида низоли ҳудудлардан олиб келинган репатриантлар, шу жумладан Сурия, Ироқ ва  Афғонистондан қайтган аёллар ва болаларни жамият ҳаётига интеграциялаштириш ҳамда мослаштириш бўйича тадбирларни мониторинг қилиш ва баҳолаш соҳасида Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлари роли ва имкониятларини оширишга бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг 2021 йилдаги мурожаатлар билан ишлаш бўйича фаолият натижаларига бағишланган брифинг
04 Апр
Омбудсман номига 2021 йилда Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, хорижий давлатлар фуқаролари ва омбудсманлари, фуқаролиги бўлмаган шахслар, жамоат ташкилотлари ва бошқа юридик шахслардан жами 18 738 та мурожаат келиб тушди.
Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил GSP+ Европа Иттифоқи Комиссияси вакиллари билан учрашди
29 Мар
2022 йилнинг 28 март куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Европа Иттифоқи Савдо масалалари бош директорати, катта маслаҳатчи Николаос Заимис бошчилигидаги “Преференциялар бош тизими плюс (GSP+)” Европа Иттифоқи Комиссияси вакиллари билан учрашди.
Ўзбекистон ва Қирғизистон Омбудсманлари ўзаро ҳамкорлик йўналишларини белгилаб олди
26 Мар
2022 йилнинг 25 март куни Пойтахтимизда ўтказилган Қирғизистон, Тожикистон Ўзбекистон ва Қозоғистонда озодликдан маҳрум қилишнинг муқобил чораларини қўллаш бўйича мавжуд амалиётни ўрганишга бағишланган минтақавий конференция доирасида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова ва Қирғизистон Республикасига янги Омбудсман сифатида тайинланган Атыр Абдрахматоваларнинг учрашуви бўлиб ўтди. Эътиборли жиҳати шундаки, бу Қирғизистон Омбудсманининг лавозимга тайнланганидан кейинги хорижий давлатларга қилган биринчи ташрифидир.
“ОЗОДЛИКДАН МАҲРУМ ЭТИШ ЖОЙЛАРИДА ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИНИ ТАЪМИНЛАШ: ЎЗБЕКИСТОН ТАЖРИБАСИ”  МАВЗУСИДА ХАЛҚАРО ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ ЎТКАЗИЛДИ
26 Мар
Жорий йилнинг 25 март куни Ички ишлар вазирлиги академиясида “Озодликдан маҳрум этиш жойларида инсон ҳуқуқларини таъминлаш: Ўзбекистон тажрибаси” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди. 
Озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган муқобил чораларни қўллаш масалалари муҳокамалар марказида
25 Мар
2022 йилнинг 25 март куни “City Palace Hotel Tashkent” меҳмонхонаси мажлислар залида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман), Олий суд, “Халқаро қамоқхоналар ислоҳоти” халқаро ташкилотининг Марказий Осиёдаги ваколатхонаси, ЕХҲТнинг Ўзбекистон ва Тожикистондаги лойиҳалари координатори, БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармасининг Марказий Осиё бўйича минтақавий вакиллиги, БМТнинг Ўзбекистондаги гиёҳванд моддалари ва жиноятчиликка қарши кураш бошқармаси билан ҳамкорликда Қирғизистон, Тожикистон Ўзбекистон ва Қозоғистонда озодликдан маҳрум қилишнинг муқобил чораларини қўллаш бўйича мавжуд амалиётни ўрганишга бағишланган минтақавий конференция ўтказилди.
Сенаторлар томонидан Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) 2021 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи маъқулланди
17 Мар
Сенатнинг 24-ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг 2021 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи эшитилди. Мазкур масала юзасидан Омбудсман Феруза Эшматова сўзга чиқди.