Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
хабар
Навоийдаги жазони ижро этиш муассасаларида Мустақиллигимизнинг 31 йиллигига муносабати билан тадбирлар ўтказилди
29 Авг
Байрам арафасида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Навоий вилоятидаги минтақавий вакили ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси ИИВ  ҳузуридаги ЖИЭД Бешинчи минтақавий ҳудуд маркази ҳамкорлигида Навоий шаҳридаги 11-сонли жазони ижро этиш колонияси ходимлари ва колонияда жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар учун мамлакатимиз мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Ўзбекистон ва Финляндия Омбудсманлари институтлари ўртасидаги ҳамкорлик мустаҳкамланмоқда
25 Авг
Жорий йилнинг 24 август куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова Хелсинки университети ҳузуридаги Қонун устуворлиги маркази директори Туйя Бракс, Финляндия Адлия маслаҳатчиси ўринбосари Микко Пуумалайненлар ҳамда Хелсинки университети ҳузуридаги Қонун устуворлиги маркази профессори Сакари Меландерлар билан учрашди.
Ўзбекистон болалар учун одил судловни такомиллаштиришга содиқлигини намоён этмоқда
25 Авг
ТОШКЕНТ, 2022 йил 25 август – Болалар учун одил судлов соҳасида фаолият юритаётган миллий мутахассислар ва экспертлар бугун “Ўзбекистонда болалар учун одил судловдан фойдаланиш имконияти: ҳозирги ҳолат ва истиқболлар” мавзусидаги конференцияда йиғилиб, Ўзбекистонда одил судловга эришишдаги тўсиқлар ва имкониятларни муҳокама қилиб, ҳуқуқий ислоҳотлар бўйича илғор халқаро тажрибалар билан ўртоқлашдилар.
Қорақалпоғистонда юз берган ҳолатлар ва воқеаларни ўрганиш бўйича маҳаллаларда аноним сўров ўтказилмоқда
24 Авг
2022 йилнинг 24 август куни Қорақалпоғистон Республикасида юз берган ҳолатлар ва воқеаларни ўрганиш бўйича комиссия аъзолари куннинг биринчи ярмида Штабга келган фуқаролар билан учрашиб, улар мурожаатларини қабул қилишди.
Инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини таъминлашда давлат органлари ва ННТ ҳамкорлиги
24 Авг
Жорий йил 24 август куни пойтахтимизда “Инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини таъминлашда давлат органлари ва ННТ ҳамкорлиги” мавзусида Миллий форум бўлиб ўтди. Тадбир Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати, “Тараққиёт стратегияси” маркази ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан ҳамкорликда ташкил этилди.
Қорақалпоғистонда бўлган воқеаларни ёритишда инсон ҳуқуқлари бузилганми
23 Авг
23 август куни Комиссия Штабига келган фуқаролар сонининг кўплиги сабабли, Комиссия аъзолари иш режасига ўзгартириш киритилди. Дастлаб штабга келган барча фуқароларнинг мурожаатлари қабул қилинди. Баъзи масалаларда ҳуқуқий тушунтириш бериш билан кифояланган бўлинса, баъзи мурожаатлар назоратга олинди.
Тергов жараёнларига оид маълумотлар ўрганилмоқда
22 Авг
22 август куни Комиссия аъзолари ўз ишини Штабга келган фуқаролар мурожаатларини қабул қилишдан бошлади. Қабул давомида Қорақалпоғистонда бўлиб ўтган воқеаларда иштирок этганликда гумон қилиниб, олиб кетилган шахсларнинг оила аъзолари 10га яқин мурожаат қолдиришди.
Қорақалпоғистондаги намойишларнинг келиб чиқиш сабаблари ҳар томонлама ўрганилмоқда
20 Авг
20 август куни Комиссия аъзолари Қорақалпоғистон ҳудудидаги чегара ўтказиш пунктлари орқали Ўзбекистонга кириб-чиққан  автотранспорт воситалари  хусусида  ҚР Божхона ходими билан учрашишди.
ШҲТга аъзо мамлакатлар тадбиркор аёллари ҳамкорлиги янги босқичга чиқади
19 Авг
Жорий йилнинг 18-19 август кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилган Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги Хотин-қизлар форуми доирасида Тадбиркор аёллар биринчи конференцияси ҳам ўтказилди.
Намойишга узоқ муддат тайёргарлик кўрилганми – Қорақалпоғистондаги ҳуқуқ фаолларининг фикри эшитилди
19 Авг
19 август куни Қорақалпоғистон Республикасида 2022 йил июль ойида юз берган ҳолатлар ва воқеаларни ўрганиш бўйича Комиссия аъзолари Қорақалпоғистон Республикасидаги ҳуқуқ фаоллари Азимбай Атаниязов ва Арсланбай Утепов ҳамда "Фуқаролик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш" ННТ ҚР бўлими бошлиғи Гулсара Жоллыбекова билан учрашишди.
Адвокат ва фуқаролар фикрлари ўрганилди
18 Авг
2022 йилнинг 18 август куни Қорақалпоғистон Республикасида 2022 йил июль ойида юз берган ҳолатлар ва воқеаларни ўрганиш бўйича Комиссия аъзолари ишни адвокатлар билан учрашишдан бошлади.
Қорақалпоғистондаги воқеалар юзасидан фуқаролар ўртасида аноним сўров ўтказилди
17 Авг
2022 йилнинг 17 август куни Қорақалпоғистон Республикасида юз берган ҳолатлар ва воқеаларни ўрганиш бўйича комиссия аъзолари маъмурий жазо муддатини ўтаб чиққан фуқаролар ва уларнинг оила аъзолари билан учрашди.