Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Инсон қадрини юксалтириш – бу кенг қамровли тушунча бўлиб, у барча йўналишларда турлича талқин ва ёндошувлар асосида амалга оширилади. Тараққиёт стратегиясида эса бу вазифа энг аввало, қуйи бўғин ҳисобланган маҳаллалардан бошлаб, жамоатчилик, давлат органлари ва Парламент миқёсида бажарилиши белгиланмоқда.
Куни кеча Давлат раҳбари раислигида хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизими ҳамда уларнинг жамиятдаги мавқеини янада мустаҳкамлаш масалалари бўйича бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида бугунги куннинг долзарб вазифалари муҳокама этилди.
Инсон қадрини улуғлаш, ҳар кимнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини таъминлаш мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг устувор йўналишига айланди.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2021 йил 22 февраль куни БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг 46-сессиясидаги нутқида имконияти чекланган шахсларнинг ўз қобилиятини тўла рўёбга чиқариш масалалари бўйича Минтақавий кенгаш тузиш таклифини халқаро ҳамжамият эътиборига ҳавола этар экан, Ўзбекистонда алоҳида эҳтиёжга эга бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини таъминлашга жиддий эътибор қаратилаётганини таъкидлагани бежиз эмас.
Инсон ҳуқуқларини таъминлаш, қийноқларга қарши курашиш масалаласи жуда кенг ҳамда доимий изланиш ва ўрганишни талаб қилгани учун ҳам дунё ҳамжамияти ушбу иллатга қарши курашда кучларни бирлаштириш, халқаро миқёсда бажарилиши мажбурий бўлган нормаларни ишлаб чиқиш йўлидан бормоқда.