Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Намангандаги колонияда сақланаётган маҳкумлар мурожаатлари ўрганилди
2024 йилнинг 30 октябрь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Наманган вилоятидаги минтақавий вакили Поп туманида жойлашган 6-сон Жазони ижро этиш колониясига навбатдаги мониторинг ташрифини амалга оширди.

Мониторинг давомида маҳкумларнинг яшаш шароитлари, жумладан, ётоқ жойлари, ювиниш хоналари, ошхона, тиббиёт бўлими ҳамда озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш ҳолати ўрганилди.

Шунингдек, Омбудсманнинг Намангандаги минтақавий вакили колонияда сақланаётган 800 нафарга яқин шахс билан жамоавий, 10 нафар маҳкум билан якка тартибда суҳбатлашди ва мурожаатларини қабул қилди.

Бундан ташқари, ҳибсхонадаги “Омбудсман қути”ларида қолдирилган мурожаатлар қабул қилиниб, ариза муаллифлари билан ҳам якка тартибда суҳбатлашилди.

Ўрганиш якунларига кўра, мутасадди вазирлик ва идораларга Омбудсман тавсиялари киритилади.
 

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати