Учрашувда мезбон Брандс Керис 2023 йилда БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Фолькер Тюркнинг Ўзбекистонга ташрифи барча соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлашга хизмат қилгани ва Ф.Тюрк Президент Шавкат Мирзиёев билан учрашувини ҳамон илиқлик билан эслашини қайд этди.
Шунингдек, Ўзбекистонда амалга оширилаётган тизимли ўзгаришларни юксак баҳолади. Биз сизнинг мамлакатингизда амалга оширилаётган ижобий жараёнлардан хабардормиз ва Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар фаолиятининг ҳуқуқий асослари кучайтирилаётганлигини кузатиб бормоқдамиз ва буни муҳим деб ҳисоблаймиз.- деди БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссарининг Нью-Йоркдаги ваколатхонаси раҳбари.
Самимий суҳбат давомида мезбон Омбудсманнинг қийноқларни олдини олиш борасидаги фаолиятини долзарб ҳисоблаб, инсон ҳуқуқлари бўйича қонунчиликка таклифларни ташаббус ҳуқуқи тартибида илгари суриш, фуқаролик жамияти институтларини мустаҳкамлаш, аҳолининг, шу жумладан ёшларнинг инсон ҳуқуқлари тўғрисида хабардорлигини ошириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларни қўллаб-қувватлади ва Ўзбекистон билан мамлакат учун устувор бўлган барча соҳаларда ҳамкорликни янада кенгайтиришдан манфаатдор эканини таъкидлади.
Омбудсман шу куни БМТ қароргоҳида БМТ Котибияти томонидан ташкил этилган Инсон ҳуқуқлари ҳимояси масалаларига бағишланган йиғилишда ҳам иштирок этди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати