Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Хива шаҳридан юборилган мурожаатлар таҳлилига асосан фуқаролар билан очиқ мулоқот ўтказилди
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)га Хива шаҳридан юборилган мурожаатлар ўрганилиб, ушбу ҳудуд учун муҳим бўлган масалалар танлаб олинди ва ушбу мавзуларга бағишланган “Омбудсман мактаби” тадбири ўтказилди.

"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида"ги Қонуннинг 202-моддасида Вакил фуқароларнинг инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари соҳасида Ўзбекистон Республикаси қонунлари, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари ва халқаро шартномалари, халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принциплари ҳамда нормалари тўғрисидаги билими ва хабардорлигини ошириш чора-тадбирларини кўриши белгиланган.

2024 йилнинг 23 август Хивадаги Мусиқа ва санъат мактаби биносида ўтказилган тадбирда “Тозабоғ”, “Сангар”, “Дўстлик”, “Янги ҳаёт”, “Янги турмуш”, “Дешонқалъа” ва “Қиёт” маҳалларида яшовчи 100 нафардан ортиқ аҳоли қамраб олинди.

Учрашувда иштирок этган масъул идора вакиллари иштирокчиларни фуқаролар бандлигини таъминлаш, пенсия, ижтимоий нафақа ва компенсация тўловларини тайинлаш тартиби, аҳолига кўрсатиладиган тиббий хизмат турлари, солиқ тўловлари учун яратилган имтиёзлар, шунингдек, “Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳияти билан таништиришди.

Фуқаролар билан очиқ мулоқот шаклида ўтган тадбирда ушбу ҳудуддан Омбудсманга юборилган мурожаатларда кўтарилган масалаларга ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Аҳоли томонидан берилган барча саволларга масъуллар томонидан батафсил жавоб берилди.

Шундан сўнг, Омбудсманнинг Хоразм вилоятидаги минтақавий вакилининг сайёр қабули ўтказилиб, фуқаролар мурожаатлари назоратга олинди. Унда фуқаролар уй-жой, кадастр, тиббий ёрдам олиш билан боғлиқ масалаларда мурожаат қилишди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати