Унда қайд этилишича, унга ҳисобланган ойлик иш ҳақи МЧЖ мансабдор шахслари томонидан ўзлаштирилган.
Мазкур мурожаат Омбудсман назоратига олиниб, Тошкент шаҳар прокуратураси ходимлари томонидан ўрганилганда мурожаатчи томонидан кўрсатилган фактлар тасдиқланди.
Мурожаатни кўриб чиқиш натижаларига кўра, фуқаро Д.Л.га жами 58 млн сўм иш ҳақи тўлаб берилиши таъминланди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати