Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Халқаро Омбудсман институти томонидан ташкил этилган тадбирда қандай масалалар муҳокама қилинди?
2024 йилнинг  26 март куни Халқаро Омбудсман Институти, Африка Омбудсманлари Тадқиқот маркази билан ҳамкорликда “Инсон ҳуқуқларини рағбатлантириш: Омбудсман институтларининг ўрни” мавзусида онлайн шаклда тадбир ташкил этилди. Унда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ҳам иштирок этди.

Тадбирда 50 дан ортиқ  давлатларнинг  Омбудсманлари, жумладан, Халқаро Омбудсман Институтига аъзо мамлакатлар Омбудсманлари ва Африкадаги инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар вакиллари ҳамда халқаро экспертлар ўз тажрибалари билан бўлишишди. 

Мазкур халқаро учрашув Омбудсман институтининг роли ва аҳамиятини тарғиб қилиш ҳамда  соҳа мутахассисларининг фикр ва ғояларни муҳокама қилиш учун махсус платформа вазифасини бажарди.

Видеоучрашув якунларига кўра, иштирокчилар инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган таклиф ва тавсиялар билдиришди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Халқаро Омбудсман институти аъзоси ҳисобланади.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати