Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Тошкент давлат юридик университети талабалари Омбудсман фаолияти билан яқиндан танишди
Жорий йилнинг 25 март куни Тошкент давлат юридик университетининг “Халқаро ҳуқуқ ва қиёсий ҳуқуқшунослик” факультети 2-курс талабалари Омбудсман фаолияти билан яқиндан танишишди. Ушбу сайёр ўқув машғулотида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Котибиятидаги бўлим ва секторларнинг масъул вакиллари тингловчиларни Омбудсман институтининг асосий фаолият йўналишлари билан таништиришди.

Учрашувда талабаларга мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, Омбудсманнинг фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш, қийноқларнинг олдини олиш бўйича ҳаракатланиш эркинлиги чекланган ёпиқ муассасаларига ўтказилаётган мониторинг ташрифлари, фуқаролик жамияти институтлари ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари билан йўлга қўйилган ҳамкорлик ҳақида атрофлича маълумотлар берилди.

Учрашув ўзаро савол-жавобларга бой тарзда, эркин мулоқот шаклида ўтди ва талабалар Омбудсман Котибиятидаги бўлим ва секторлардаги иш жараёни билан яқиндан таништирилди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати