Мониторинг ташрифида ҳибсхонада сақланаётган шахсларнинг яшаш, овқатланиш, тиббий ёрдам кўрсатиш ҳолати ва сифати ҳамда санитария-гигиена талабларига риоя этилиши ҳолатлари ўрганилди.
Шунингдек, ҳибсхонада 3 та адвокатлар билан учрашув хоналари борлиги ва улар видеокамералардан холи эканлиги, маҳкум ва маҳбуслар учун яқин қариндошлари билан қисқа муддатли учрашув хоналари ажратилгани аниқланди.
Шу билан бир қаторда, ҳибсхонада сақланаётган шахслар билан жамоавий тартибда суҳбатлашилди. Омбудсманнинг минтақавий вакилига якка тартибда мурожаат қилиш истагида бўлган шахслар мурожаатлари ҳоли тарзда қабул қилинди.
Мониторинг якунларига кўра, аниқланган камчиликларни бартараф этиш, жумладан, ҳибсхонанинг хўжалик ишларига жалб қилинган маҳкумлар учун узоқ муддатли учрашув хоналари ташкил этиш бўйича тегишли тавсиялар берилди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати