Мониторингда маҳкумларнинг яшаш, узоқ ва қисқа муддатли учрашув хоналари ҳамда тиббий хизмат кўрсатиш шароитлари ўрганилди ва “Омбудсман қути”лари кўздан кечирилди.
Шунингдек, ташриф давомида колония ошхонасидаги санитария-гигиена ҳолати, овқат тайёрлаш жараёнлари ҳамда нонвойхонада ишлаётган маҳкумларнинг ишлаш жараёнлари билан танишилди.
Шу билан бир қаторда, колонияда сақланаётган шахслар билан жамоавий тартибда суҳбатлашилди. Омбудсманнинг Бухородаги минтақавий вакилига якка тартибда мурожаат қилиш истагида бўлган 3 нафар маҳкум мурожаатлари ҳоли тарзда қабул қилинди.
Омбудсман минтақавий вакили томонидан мониторинг ташрифида аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли тавсиялар берилди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати