Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Тошкент шаҳар прокуратурасидаги қийноқ ҳақидаги хабар Омбудсман томонидан ўрганилмоқда
Жорий йилнинг 02 февраль куни Аспект24нинг you tube ижтимоий тармоғидаги саҳифасида “Тошкент шаҳар прокуратурасида депутатни қийноққа солишдими” сарлавҳаси остида видеохабар тарқалди.

Унда жорий йилнинг 26 январь куни Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан фуқаро Х.Рахмоновга нисбатан қамоққа олиш тартибидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги илтимосномаси Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди томонидан  рад этилиб, фуқарони суд залидан дарҳол озод этиш тўғрисида қарор чиқарилган бўлсада у қўйиб юборилмасдан шаҳар прокуратурасига олиб борилиб қийноққа солингани хабар қилинган. 

Мазкур ҳолат Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) томонидан ўрганишга олиниб, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига мурожаат киритилди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати