Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Андижондаги 3-сон тергов ҳибсхонасида калтакланган аёл ҳақидаги хабар Омбудсман томонидан ўрганилди
Ижтимоий тармоқларда 29 ноябрь куни соат 20:05да Андижон вилоятидаги 3-Тергов ҳибсхонасида ходимлар маҳбус О.Ғуломовани 1 ойлик чақалоғи билан уриб, тепиб, турли хил уятли сўзлар билан ҳақорат қилаётганлари ҳақида хабар эълон қилинди.

Мазкур ҳолат бўйича бугун, 30 ноябрь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Андижон вилоятидаги минтақавий вакили жамоатчилик вакиллари билан биргаликда 3-сон Тергов ҳибсхонасида ўрганишлар олиб борди.

Маҳбус О.Ғуломова билан суҳбат давомида у ижтимоий тармоқда тарқатилган хабарни тасдиқлаб, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) номига шикоят ёзди. Фақатгина, О.Ғуломова фарзанди олиб қўйилганлигини ва ўзи тинчлантириш хонасига жойлаштирилганлигини тасдиқламади. Фарзанди доим ўзи билан бирга бўлган ва тинчлантириш хонасига жойлаштирилмаган.

Шунингдек, ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида О.Ғуломова билан бир камерада сақланаётган 3 нафар шахс билан ҳам суҳбат ўтказилиб, улардан ҳам ҳолат юзасидан тушунтиришлар олинди.

Шу куни ҳолат юзасидан суд тиббий экспертизаси ўтказилиб, экспертиза натижасига кўра, О.Ғуломованинг баданида тан жароҳатлари аниқланмади.

Тўпланган ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексида белгиланган тартибда кўриб чиқишлик учун вилоят прокуратурасига юборилди.

Қайд этиш лозимки, мониторинг ўтказилган кунда она ва боланинг соғлиғи яхши экани аниқланди.

Шунингдек, ўрганиш давомида ҳибсхонадаги камераларнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги текширилди. О.Ғуломова сақланаётган ва бошқа камералардаги ҳарорат белгиланган меъёрларга мувофиқлиги аниқланди. 

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати