Ўрганиш давомида, дастлаб 3-сон тергов ҳибсхонасида сақланаётган шахсларга тайёрланаётган таомлар ва озиқ-овқат маҳсулотларининг сақлаш шароитлари кўздан кечирилди. Камераларга кириб, муассасада яратилган шароитлар юзасидан маҳбусларнинг фикрлари ўрганилди. Шунингдек, 20 нафардан ортиқ маҳбусларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Шундан сўнг, тергов ҳибсхонасига ўрнатилган “Омбудсман қутилари” текширилганда, 8 та мурожаат қолдирилгани маълум бўлди. Мурожаат эгалари билан якка тартибда суҳбатлашилди 2 нафар маҳбус ҳимоячиси ўз вақтида келиб суҳбатлашмаётганлиги сабабли бошқа ҳимоячи олишда амалий ёрдам сўради.
Яна бир маҳбус ўзида ҳомиладорлик белгилари бўлаётганлиги сабабли кўрикдан ўтказиш бўйича мурожаат қилди. Маҳбус шу куни шифохонага олиб борилиб, УТТ ва бошқар текширувлардан ўтказилганида унинг ҳомиладор эканлиги аниқланди. У бошқа камерага ўтказилиб, шифокорларнинг алоҳида назоратига олинди.
Бошқа мурожаатлар назоратга олиниб, ўрганилмоқда.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати