Махсус қабулхона жами 140 нафар маҳбусни сақлашга мўлжалланган, бироқ, ҳозирги вақтда қабулхонада меъёридан ортиқ, яъни 159 нафар маҳбус сақланаётганлиги аниқланди.
Махсус қабулхонада сақланаётган 7 нафар маҳбус билан якка тартибда ҳамда 32 нафар маҳбус билан оммавий тартибда суҳбатлар ўтказилди. Суҳбат давомида маҳбуслар яратилган шароитлардан ва озиқ-овқат таъминотидан шикоятлари йўқлигини, уларга нисбатан қабулхона ходимлари томонидан ноқонуний хатти-ҳаракатлар, жисмоний ёки руҳий тазйиқлар ўтказилмаганлигини билдиришди.
Тергов ҳаракатларини ўтказиш учун мўлжалланган хоналарда видеокузатув воситалари ўрнатилган бўлиб адвокатлар исталган вақтда адвокатлик сўровномаси орқали тергов жараёнларида тасвирга олинган видеоматериалларни талаб қилиб олишлари мумкинлиги аниқланди.
Мониторинг давомида маҳбусларнинг яшаш, овқатланиш, сайр қилиш, тиббий хизматдан фойдаланиш ва санитария шароитлари ўрганилди ва баъзи камчиликлар аниқланди. Омбудсманнинг Фарғона вилоятидаги минтақавий вакили Алишер Камилов томонидан аниқланган камчиликларни бартараф этиш чораларини кўриш бўйича махсус қабулхона маъмуриятига тавсиялар берилди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати