Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсманнинг Фарғона вилоятидаги минтақавий вакили Бешариқ тумани аҳолиси мурожаатларини ўрганди
 Жорий йилнинг 10 май куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Фарғона вилоятидаги минтақавий вакили Алишер Камилов ҳамда Бешариқ тумани ҳокими Расулжон Жўраевлар туман халқ қабулхонасида фуқароларнинг сайёр қабулини ўтказишди. Унда ҳокимлик мутахассислари ҳамда тегишли мутасадди ташкилот ва идоралар раҳбарлари иштирок этишди.

53 нафар фуқаролар мурожаатларида мулкий низолар, моддий ёрдам, ишга жойлаштириш, кредит олиш, даволаниш учун ёрдам, оилавий келишмовчиликлар  ва бошқа масалалар кўтарилди. 24 та мурожаат жойида ижобий ҳал этилди, 17 нафар мурожаатчига ҳуқуқий тушунтириш берилди.

Бошқа мурожаатларни тегишли тартибда кўриб чиқиш ва ҳал этиш бўйича тегишли масъулларга мажбурият юклатилди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Ахборот хизмати