Ўзаро мулоқот давомида меҳмонларга мамлакатимизда инсон ҳуқуқларини таъминлаш борасида амалга оширилган ислоҳотлар, шунингдек Омбудсман институтининг фаолият йўналишлари, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш ҳамда қийноқларни олдини олиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.
Шунингдек, ўзаро мулоқот давомида ҳамкорликнинг муҳим йўналишлари юзасидан фикр алмашилди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати