Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
ҲАМДАРДЛИК
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) жамоаси Омбудсман ҳузуридаги Инсоннинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя этилиши бўйича комиссия аъзоси Абдумуталиб АБДУЛЛАЕВнинг вафоти муносабати билан марҳум устознинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.

А.Абдуллаев ўн йилдан ортиқ вақт мобайнида Омбудсманнинг Андижон вилояти минтақавий вакили сифатида жамоатчилик асосида фаолият юритиб, вилоят фуқароларининг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда, хусусан аҳоли ўртасида инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига ҳурмат билан муносабатда бўлишда, жамиятда аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини оширишда фаол қатнашди.

А.Абдуллаев, шу билан бирга, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини бузаётган органлар, ташкилотлар ва улар мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги устидан шикоятларни кўриб чиқишда самарали фаолият юритди.

Меҳрибон ва жонкуяр устоз, самимий ва камтарин инсон Абдумуталиб Абдуллаевнинг ёрқин хотираси қалбларимизда ҳамиша сақланиб қолади.

Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Матбуот хизмати