Унда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Навоий вилоятидаги минтақавий вакили, вилоят ҳокимлиги, вилоят суди, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Навоий вилояти Кенгаши, вилоят меҳнат бошқармаси вакиллари иштирок этишди.
Тадбирдан кўзланган мақсад - аҳоли бандлигини таъминлаш, ишсизликни камайтириш, норасмий банд бўлганларни расмий меҳнат муносабатларига жалб этиш, айниқса, ёшлар ва аёлларни касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштиришдан иборат.
Семинар давомида Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига кўра, мажбурий меҳнат тушунчаси, меҳнат шартномасини тузиш ва бекор қилиш, иш вақти, таътиллар, меҳнатга ҳақ тўлаш, интизомий жазоларни қўллаш асослари ва тартиби, меҳнатни муҳофаза қилиш ҳамда меҳнат низолари юзасидан тушунтиришлар берилди.
Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган ва фаолияти давомида тушунмовчиликларга сабаб бўлган ҳолатлар юзасидан саволлар билан мурожаат қилишди ва уларга батафсил жавоб олишди.
Меҳнатга оид қонун ҳужжатларининг ходимлар ва иш берувчилар томонидан яхши ўзлаштирганлиги қонунбузилиш ҳолатларини олдини олишга хизмат қилиши нуқтаи назаридан Омбудсманнинг минтақавий вакили томонидан ҳар чоракда туман, шаҳарларда шу каби тарғибот тадбирларини ўтказиш таклиф қилинди ва у иштирокчилар томонидан қўллаб-қувватланди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Ахборот хизмати