Хабарингиз бор, 2021 йилда Миллий инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш муассасаларининг Глобал альянси томонидан Омбудсман институти “Б” мақомга кўтарилган эди. Учрашувда Вакил институтини юқори “А” мақомга эришиши бўйича ўзаро фикр алмашилди. Шунингдек, Ўзбекистонда инсон қадрини юксалтириш тамойили асосида олиб борилаётган ислоҳотлар эътироф этилди.
Ўзаро суҳбат давомида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили институтининг фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкоригини янада кенгайтириш, жамоатчилик назоратини амалга ошириш, жумладан, ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқларини таъминлашда улар билан самарали ҳамкорлик қилиш масалалари муҳокама этилди.
Мулоқот давомида янги таҳрирдаги “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) тўғрисида"ги қонун лойиҳаси ҳақида маълумот берилди ва келгусидаги ҳамкорлик йўналишлари белгилаб олинди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати