Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсманнинг Самарқанд вилоятидаги минтақавий вакили тайинланди
Ҳусанов Диёр Шералиевич – Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (Омбудсманнинг) Самарқанд вилоятидаги минтақавий вакили лавозимига тайинланди.

Д.Хусанов - 1987 йилда Самарқанд вилояти, Пастдарғом туманида туғилган. Маълумоти олий, мутахассислиги ҳуқуқшунос. «3-даражали юрист» махсус унвон – мартаба даражасига эга.

Ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Самарқанд вилоятидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонасининг ваколатли органлар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича бош мутахассиси лавозимида фаолият олиб борган.

Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Ахборот хизмати