Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Байрам муносабати билан бир гуруҳ маҳкума аёллар рағбатлантирилди
Жорий йилнинг 3 март куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (Омбудсманнинг) Самарқанд вилоятидаги минтақавий вакили Диёр Хусанов Самарқанд вилояти, Пастдарғом туманидаги 37-сонли жазони ижро этиш манзил-колониясида бўлиб, у ерда сақланаётган маҳкумларнинг шароитлари билан танишди.

Минтақавий вакил дастлаб маҳкумларнинг узоқ муддатли учрашувларга келган оила аъзолари билан ҳам суҳбатлашди. Улар муассасадаги шарт-шароитлардан ва муассаса ходимларнинг муомаласидан мамнунликларини билдиришди. Бугунги кунда маҳкумлар учун оила аъзолари ва фарзандлари билан узоқ муддатли учрашувлар учун барча шароитлар яратилганлигини маълум қилишди.

Манзил колониядаги ошхона ва озиқ-овқат маҳсулотлари сақланаётган хоналар ҳам минтақавий вакил эътиборидан четда қолмади. Ошхонада овқатланиш учун яхши шароит яратилгани ҳамда озиқ-овқат маҳсулотларини сақлашда белгиланган талабларга қатъий амал қилинаётганлиги аниқланди.

Маҳкумларга тиббий хизмат кўрсатиш, дори-воситалари таъминоти билан боғлиқ камчиликлар аниқланмади.

Жамоавий суҳбатдан сўнг минтақавий вакил билан яккама-якка тарзда учрашишни сўраган маҳкумлар қабул қилинди.

Бундан ташқари, манзил-колонияда жазони ўтаётган аёл маҳкумалар билан учрашув ўтказилди. 8-март “Халқаро хотин қизлар байрами” куни муносабати билан маҳкумалар табрикланди. Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2019 йил 01 апрель кунидаги “Жазони ижро этиш муассасаларида маҳкумлар билан тарбиявий ва ижтимоий-психологик ишларни ташкил этиш тартиби тўғрисида”ги 80-сонли буйруғи ижроси юзасидан 8-март “Халқаро хотин қизлар байрами” куни муносабати билан яхши хулқ-атворли, меҳнатга ва таълимга виждонан муносабатда бўлган, тарбиявий тадбирларни ўтказишда фаол иштирок этган маҳкумаларга нисбатан рағбатлантириш эълон қилинди. 3 нафар маҳкумаларнинг муқаддам олган интизомий жазо чоралари муддатидан олдин рағбатлантириш тариқасида олиб ташланди. 10 нафарга яқин маҳкумалар “Мақтов ёрлиғи” билан тақдирланди.

Шунингдек, муассаса кутубхонасига 20 дона бадиий адабиётлар берилди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Ахборот хизмати