Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Йил давомида яхши натижа кўрсатган Омбудсман ходимлари тақдирланди
2021 йил Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) институти тарихида салмоқли ўринга эга бўлди. Жорий йилда Давлат раҳбарининг тегишли қарор ва фармонлари билан Омбудсман институтининг инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминланишидаги ўрни ва ваколатлари янада кенгайтирилди. Қолаверса, Омбудсман фаолиятининг очиқлигини таъминлаш, мурожаатчилар билан ишлаш, қийноқ ҳолатларини бартараф этиш, қонун ҳужжатларини такомиллаштириш ҳамда халқаро ҳамкорлик борасидаги иш самарадорлиги 2,5 баробарга ошди.

Йил якунида амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилиниб, Омбудсман институти мавқеини ошириш ва халқаро алоқаларни ривожлантириш, қонун ижодкорлиги ва ҳуқуқий-таҳлил, мурожаатлар билан ишлаш ҳамда қийноққа қарши курашиш йўналишида яхши натижа кўрсатган қатор ходимлар тақдирланди. Жумладан, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Котибиятининг Халқаро ҳамкорликни ривожлантириш сектори мудири Жасур Исламов, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Котибиятининг Инсон ҳуқуқларини таъминлаш бўйича мониторинг ва ҳуқуқий таҳлил сектори мудири Габит Айдаров, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Котибиятининг Мурожаатлар билан ишлаш бўлими бошлиғи Бунёджон Эшонкулов, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Котибиятининг Халқаро ҳамкорликни ривожлантириш сектори етакчи мутахассиси Фозила Туробова, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Котибиятининг Қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларининг олдини олиш бўлимининг биринчи тоифали мутахассиси Сухроб Мамажонов ва Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Котибиятининг Мурожаатлар билан ишлаш секторининг биринчи тоифали мутахассиси Элдор Жўраевларнинг хизматлари эътироф этилди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати