Сўзга чиққанлар 2021 йилда Марказий Осиё мамлакатлари етакчи аёллари мулоқоти минтақа давлатлари аёлларининг сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва барқарор ривожланиши, минтақада тинчлик ва барқарорликни таъминлаш йўлидаги маданий-гуманитар жараёнларда янада фаолроқ роль ўйнашга бўлган интилишларини юқори даражада эътироф этиш ва қўллаб-қувватлашга муваффақ бўлганини таъкидладилар.
Мулоқотда раислик муддати бир йил бўлгани сабабли форумда 2022 йилда раисликни бошқа давлатга ўтказиш масаласи ҳам кўриб чиқилди.
Шу тариқа консенсус асосида келаси йил Мулоқотга раисликни Туркманистонга топширишга қарор қилинди.