100 нафарга яқин фуқаро иштирок этган қабул давомида уй-жой, бандлик, ижтимоий ёрдам, фирибгарлик, суд-ҳуқуқ, кредит ва бошқа масалалар юзасидан мурожаатлар келиб тушиб, назоратга олинди. Баъзи мурожаатлар бўйича фуқароларга тегишли ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтиришлар берилди.
Қабул давомида келиб тушган мурожаатларнинг барчаси Омбудсман назоратига олиниб, уларни ўрганиш ва инсон ҳуқуқларини таъминлаш буйича ишга киришилди. Жойига чиқиб ўрганиш талаб этиладиган мурожаатлар Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) худудлардаги минтақавий вакилларига юборилди.
Манзил: 100027, Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани Ислом Каримов шох кўчаси 16А-уй
Ишонч телефони: 1096
Электрон почта: info_ombudsman.uzb@umail.uz
Расмий сайт: www.ombudsman.uz
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати