Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
ҲУҚУҚИЙ ЖАМИЯТ ВА ТАРАҚҚИЁТИМИЗНИНГ МУСТАҲКАМ ПОЙДЕВОРИ
Конституциямиз қабул қилинганининг 29 йиллиги муносабати билан Ички ишлар вазирлиги академиясида илмий-амалий анжуман ўтказилди. Унда  парламент аъзолари, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман), Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, Инсон ҳуқуқлари Миллий маркази масъул ходимлари, шунингдек Жамоат хавфсизлиги университети, Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти ва Академия профессор-ўқитувчилари иштирок этди. 

  

Таъкидлаб ўтилганидек, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси жамиятимизнинг мустаҳкам пойдевори сифатида юртимиз фуқароларининг бугунги ҳаёти ва эртанги келажагини таъминлашда муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилмоқда. Ўтган давр мобайнида Конституциямиз моҳиятига сингдирилган тамойилларни ҳаётга изчил татбиқ этиш бўйича амалга оширилаётган тизимли ислоҳотлар Бош қомусимизнинг ҳаётбахш қудрати ва улкан салоҳиятидан далолат беради. Айнан шу сабабли ҳам, Бош қомусимизни эҳтиром билан улуғлашимиз, унга изчил амал қилишимиз, Асосий қонунимизда мужассам бўлган аждодларимизнинг буюк мероси ва умуминсоний қадриятларни ёшларимиз қалбига чуқур сингдиришимиз лозим.

Илмий-амалий анжуман меҳмонлари “Инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоялашда конституциявий одил судлов органи”, “Миллатлараро ҳамжиҳатлик ва динлараро бағрикенгликнинг конституциявий-ҳуқуқий асослари”, “Омбудсман институтининг инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашдаги роли”, “Янги Ўзбекистон конституциявий қонунчилигини такомиллаштириш истиқболлари” мавзуларида маъруза қилиб, Бош Қомусимизнинг мамлакатимиз тақдири, жамият фаровонлиги, ҳар бир инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини белгилашда беқиёс аҳамият касб этувчи муҳим ҳужжат эканлигини айтиб ўтдилар.

Академия илмий тадқиқотчилари, магистратура тингловчилари ва кундузги таълим бакалавриати курсантлари иштирок этган илмий анжуман давомида экспертлар томонидан долзарб фикр-мулоҳазалар, таклиф ва тавсиялар билдирилди. Анжуман доирасида Ахборот-ресурс маркази қошида китоб ярмаркаси ҳам ташкил қилинди.