Давра суҳбатида сўнгги йилларда мамлакатимизда инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳар томонлама таъминлаш, жумладан, қонун устуворлигини таъминлаш, суд-ҳуқуқ тизимини такомиллаштириш, жазо турларини либераллаштириш, гендер тенглигини таъминлаш, қийноқларни олдини олиш, очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, сўз эркинлигини мустаҳкамлаш қолаверса, инсонпарварлик тамойили асосида йўлдан адашганларга яна бир имкон бериш ҳамда уларни жамиятга мослаштириш борасида амалга оширилган салмоқли ишлар ҳақида сўз борди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳамда 2020 йилда қабул қилинган Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий стратегиясининг аҳамияти ҳақида ҳам талабаларга маълумот берилди.
Давра суҳбати савол-жавобларга бой тарзда, эркин мулоқот шаклида ўтказилди. Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили талабалар томонидан берилган саволларга батафсил жавоб берди.
Олий Мажлиснинг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати