Учрашувда USAIDнинг “Суд тизимини мустаҳкамлаш” дастурининг мақсад ва вазифалари ҳамда уни Ўзбекистонда амалга ошириш бўйича Омбудсман институти билан ҳамкорликда ишлаш масалалари муҳокама этилди.
Қайд этиш лозимки, USAIDнинг “Суд тизимини мустаҳкамлаш” (JSSA) лойиҳасининг мақсади - оддий инсонларни судга осон ва қулай, бюракратик тўсиқларсиз мурожаат қилишларига кўмаклашиш ва уларни суд жараёнининг чўзилиши билан боғлиқ шикоятларини ўрганиш, судьялар малакасини ошириш ҳамда судларга жамоатчилик ишончини оширишдан иборат.
Ўзаро мулоқот давомида аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, хорижий давлатлар билан ўзаро тажриба алмашиш, суд-ҳуқуқ тизимига оид семинар-тренинглар ташкил этиш бўйича лойиҳалар муҳокама этилди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Матбуот хизмати