Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсман Нидерландиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси билан учрашди
Жорий йилнинг 7 октябрь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова Нидерландия Қироллигининг фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Хиллес Бесхоор Плух ва сиёсий масалалар бўйича маслаҳатчи Тимен Каувенарлар билан учрашди.

Учрашувда Омбудсман меҳмонларни мамлакатимизда инсон ҳуқуқларини таъминлаш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар ва уларнинг самараси, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий стратегиясининг қабул қилингани ҳамда Миллий превентив механизм доирасида қийноқларни олдини олиш бўйича ёпиқ муассасаларга уюштирилган мониторинг ташрифлари ҳақида тўхталиб ўтди.

Мулоқот давомида Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил жорий йилда Давлат раҳбари томонидан имзоланган “Қийноққа солиш ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қарори ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Фармонининг мазмун-моҳияти ҳамда уларнинг инсон ҳуқуқларини таъминлашдаги аҳамиятига алоҳида эътибор қаратди.

Учрашувда элчи Хиллес Бесхоор Плух Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини таъминлаш борасидаги ислоҳотларни кузатиб бораётгани ва ижобий натижаларга гувоҳ бўлаётганини билдирди.

"Омбудсман инсон ҳуқуқари ҳимоячиси бўлса-да, унинг мамлакат иқтисодий салоҳиятини оширишдаги ўрни беқиёс. Чунки ҳар бир давлат бирор бир мамлакатга инвестиция киритишдан аввал, у ердаги шароитларни, жумладан инсон ҳуқуқ ва эркинлигинининг қай даражада таъминланаётганини ўрганади. Агар давлатда инсон ҳуқуқлари таъминланаётган бўлса, демак унга инвестиция киритиш мумкин. Суҳбат давомида Ўзбекистонда Омбудсман институти етарли тажрибаси ва қонунчилик асосига эга эканлигига амин бўлдим. 

Ўйлайманки, келажакда Нидерландия ва Ўзбекистон Омбудсман институтларининг ўзаро тажриба алмашиши ҳар иккала томон учун ҳам фойдали бўлади", - деди элчи.

Шунингдек, Элчи Хиллес Бесхоор Плух Нидерландия Ўзбекистон билан парламентлараро, савдо-иқтисодий соҳаларда ҳамкорлик қилишга тайёр эканини билдирди.

 

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Матбуот хизмати