Мурожаатда келтирилишича, "Сурхондарё Агрохизмат" МЧЖнинг тўрт нафар собиқ ходимлари шу йилнинг август ойида апрель-июль ойлари учун иш ҳақи вақтида тўланмай келгани сабабли ишдан бўшашган. Лекин уларга 4 ойлик маошлари ҳам тўланмай, ходимлар билан якуний ҳисоб-китоб қилинмаган.
Мурожаат муаллифларининг қайд этишича, улар бир неча маротаба "Сурхондарё Агрохизмат" МЧЖ раҳбариятга иш ҳақларини сўраб мурожаат қилишганида, ҳозирда ушбу жамият ҳисобида маблағ мавжуд эмаслиги сабабли улар билан йил якунида ҳисоб-китоб қилишлари айтилган.
Мазкур мурожаат Омбудсман назоратига олиниб, "Сурхондарё Агрохизмат"МЧЖга меҳнат қонунчилиги бузилиш ҳолатларини бартараф этиш бўйича мурожаат юборилгач, жамият собиқ ишчиларининг қолдиқ иш хақлари тўлиқ ҳисоблаб чиқилиб, уларга 40 млн сўмга яқин иш ҳақлари тўлаб берилган.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Матбуот хизмати