Мурожаат муаллифи турмуш ўртоғи вафот этгани, 2003 йилда туғилган ўғли Ў.Д. билан ҳамон ота-онасининг уйида яшаб келаётгани, уй-жойга муҳтож экани сабабли кўплаб ташкилотларга ёрдам берилишини сўраб мурожаат қилганлиги, лекин бундан ҳеч бир натижа бўлмаганидан шикоят қилган.
Омбудсманнинг Самарқанд вилоятидаги минтақавий вакили И.Тўхтасинов Нуробод тумани ҳокимлиги билан ҳамкорликда фуқаро С.Д.нинг мурожаатини ўрганиб чиқди. Ўрганиш натижасида фуқаро С.Д. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 апрелдаги “Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналарга арзон уй-жойлар бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Қарорига мувофиқ арзон уй-жой билан таъминланди. Фуқаро С.Д.нинг 2021 йил якунига қадар янги уй-жойга кўчиб ўтиши белгиланди.
Маълумот учун: Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Самарқанд вилоятидаги минтақавий вакили Илҳомжон Тўхтасинов ҳар ҳафтанинг сешанба куни соат 14:00 дан 16:00 гача фуқаролар мурожаатларини қабул қилмоқда.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Матбуот хизмати