Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсман: Ногиронлиги бўлган шахсга янги уй қуриб берилди
Куни кеча, Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шахридаги “Шимбай шайхана” МФЙда авария ҳолатидаги ҳароба бошпана ўрнига янги уй қуриш бўйича ишлар якунланди. Роппа роса бир ой аввал, Омбудсманнинг Қорақалпоғистон Республикасидаги минтақавий вакили Зухра Реймовага мурожаат қилган фуқаро, аризасида ўзи II гуруҳ ногирони эканлиги ва оила аъзолари билан авария ҳолатидаги турар-жойда яшаётганлигини ёзган эди.

Мазкур мурожаат Омбудсман вакили З.Реймованинг назоратига олингач, Нукус шаҳрининг иккинчи сектори раҳбари ёрдамида ҳашар йўли билан 2 ой ичида фуқаронинг турар-жойи қайта қуриб берилди. Барча шароитларга эга бўлган кенг, ёруғ ва шинам хонадонлар ўз эгаларига топширилди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Матбуот хизмати