Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Бола ҳуқуқлари бўйича вакил Мисрдаги юртдошларимизнинг яшаш шароитларини ўрганмоқда
Аввал хабар берганимиздек, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) - Бола ҳуқуқлари бўйича вакил Алия Юнусова бошчилигидаги делегация аъзолари Миср Араб Республикасида бўлиб туришибти. 

Мазкур ташриф доирасида ташкил этилаётган расмий учрашувлар билан бир каторда делегация раҳбари Алия Юнусова Миср пойтахти Қоҳира шахрида истиқомат қилаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари билан учрашди. Суҳбат давомида Бола ҳуқуқлари бўйича вакил ҳамюртларимизнинг турмуш тарзи, меҳнат фаолияти ва фарзандларининг таьлим-тарбия олишлари учун яратилган шарт-шароитлар билан танишди.
Шу билан бирга, А.Юнусова Мисрда яшаётган ўзбек аёллар ва қизлар билан сухбатлашиб, уларга болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ушбу сохадаги Ўзбекистон Республикаси Қонунчилиги бўйича тушунтиришлар берди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Матбуот хизмати