Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Маҳкумларнинг китоб мутолааси бўйича тест синовлари ўтказилди
10 Ноя
Жазони ижро этиш муассасаларида маҳкумлар ўртасида китобхонлик маданиятини шакллантириш ва мутолаага бўлган қизиқишни ошириш мақсадида китоб ўқиган маҳкумларни рағбатлантириш тизими жорий этилган.
Омбудсман кўмагида она ва қизнинг ҳуқуқий мақомига аниқлик киритилиб, боланинг таълим олиш ҳуқуқи таъминланди
09 Ноя
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)га Тошкент вилоятида яшовчи, фуқаролиги бўлмаган шахс Ж.М. мурожаат қилиб, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида узоқ йиллардан буён доимий яшаб келганлик фактини суд орқали белгилашда амалий ёрдам сўради.
Омбудсман таъсир чорасидан сўнг колониядаги шароитлар яхшиланди
07 Ноя
Омбудсманнинг Тошкент вилоятидаги минтақавий вакили томонидан 13-сон жазони ижро этиш колониясига амалга оширилган мониторинг ташрифида мазкур колонияда жазо муддатини ўтаётган маҳкумларнинг яшаш шароитлари ўрганилиб, бир қатор камчиликлар аниқланган эди.
Мамлакатимизнинг бир қатор ҳудудларида “Омбудсман мактаби” доирасида аҳоли билан очиқ мулоқотлар ўтказилди
06 Ноя
Жорий йилнинг октябрь ойида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) минтақавий вакиллари томонидан мамлакатимизнинг бир қатор ҳудудларида аҳолининг ҳуқуқий хабардорлигини оширишга қаратилган “Омбудсман мактаби” платформаси доирасида очиқ мулоқотлар давом эттирилди.
Сирдарё вилоятидаги ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган муассасалар ўрганилди
06 Ноя
2026 йил 6 ноябрь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ўринбосари, Омбудсман Девони ходимлари ҳамда Омбудсман ҳузуридаги Қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш ҳолларининг олдини олиш бўйича жамоатчилик гуруҳи аъзолари томонидан Сирдарё вилоятидаги қатор ёпиқ муассасаларга мониторинг ташрифлари амалга оширилди.
“Омбудсман соати” тадбирида 8 мингга яқин ўқувчи  қамраб олинди
05 Ноя
Жорий йилнинг 30 октябрида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Самарқанд вилоятидаги минтақавий вакили ташаббуси ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги Самарқанд шаҳар бўлими ва Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси ҳамкорлигида “Омбудсман соати” платформаси доирасида “Инсон ҳуқуқлари маданияти ва ёшлар ташаббуси” мавзусида онлайн конференция ташкил этилди.
Намангандаги жазони ижро этиш колониясида тиббий кўрик ва сайёр қабул ўтказилди
02 Ноя
2026 йил 22 октябрь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Наманган вилоятидаги минтақавий вакили томонидан 6-сон жазони ижро этиш колониясига мониторинг ташрифи амалга оширилди.
Омбудсманнинг фуқаролар қабули ўтказилди.
30 Окт
2026 йил 30 октябрь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилди.
Мурожаатларни кўриб чиқишдаги масъулиятсизлик учун масъулга ҳайфсан берилди
30 Окт
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га Самарқанд вилоятида яшовчи фуқаро О.Б. мурожаат қилиб, «Тоза ҳудуд» давлат муассасасининг аввалги мурожаати юзасидан берган жавобидан норозилигини билдирди.