Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсман талабномасидан сўнг, фуқароларни ноқонуний ушлаб турган инспекторларга чора кўрилди
08 Сен
Қорақалпоғистон Республикасидаги ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган жойларда Омбудсман бошчилигида Жамоатчилик гуруҳлари билан ўтказилган мониторингда Нукус тумани тиббиёт бирлашмаси таркибидаги Мастлик ҳолатида бўлган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш туманлараро пунктида қонунбузилиш ҳолати аниқланган эди.
Омбудсман тақдимномасидан сўнг маҳкум мурожаати ижобий ҳал этилди
07 Сен
Омбудсманга 13-сон жазони ижро этиш колониясида жазо муддатини ўтаётган маҳкум К.Б.нинг адвокатидан мурожаат келиб тушди. Унда маҳкум моддий зарарнинг анча қисмини қоплагани, интизомий жазога тортилмагани ва рағбатлантирилганига қарамай, унга тузалиш йўлига ўтганлиги ҳақида ижобий хулоса берилмагани баён қилинган.
Мурожаатлар таҳлили асосида энг кўп мурожаат келиб тушаётган ҳудудларда сайёр қабуллар ўтказилди
07 Сен
Мурожаатчилар билан манзилли ишлаш мақсадида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га келиб тушаётган мурожаатлар ҳудудлар кесимида мунтазам таҳлил қилиниб, мурожаатлар нисбатан кўп юборилаётган ҳудудларда сайёр қабуллар ташкил этилмоқда.
Кекса аёлга қўлланилган жарима, асоссиз ҳисобланган қарздорлик бекор қилинди —мурожаатлар жойига чиққан ҳолда ўрганилмоқда
04 Сен
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га келиб тушаётган мурожаатларда баён этилган ҳолатларни ҳар томонлама ва холис ўрганиш мақсадида ҳудудлардаги минтақавий вакиллар томонидан жойига чиқиб ўрганишлар олиб борилмоқда.
Омбудсманнинг навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилди
27 Авг
2026 йил 27 август куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг навбатдаги қабули ўтказилди. Унда фуқароларнинг турли ҳуқуқий ва ижтимоий масалаларга оид мурожаатлари эшитилди.
Омбудсман ходимлари Мустақилликнинг 35 йиллиги эсдалик нишони билан тақдирланди
26 Авг
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги арафасида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг қатор ходимлари “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллиги” эсдалик нишони билан тақдирланди.
#Tabrik
26 Авг
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз беш йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова «Дўстлик» ордени билан мукофотланди.
Инсон қадри ва адолат — Янги Ўзбекистон ислоҳотларининг бош мезони
26 Авг
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан давлат мукофотларини топшириш маросимида Президент Шавкат Мирзиёев сўнгги йиллардаги ислоҳотларнинг энг муҳим натижасини инсон ҳаётидаги ўзгаришлар билан боғлади.
Омбудсман ходимлари учун инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишда сунъий интеллектдан самарали фойдаланиш бўйича тренинг ўтказилди
25 Авг
2026 йилнинг 24–25 август кунлари Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ходимлари ҳамда фуқаролик жамияти институтлари вакиллари учун “Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишда сунъий интеллектдан самарали фойдаланиш” мавзусида икки кунлик тренинг ўтказилди.