Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсман тақдимномасидан сўнг маҳкумлар меҳнат қилаётган объектлардаги шароитлар яхшиланди
03 Авг
Омбудсманнинг Тошкент шаҳридаги минтақавий вакили пойтахтда жойлашган 51-сон манзил-колонияда жазо муддатини ўтаётган маҳкумларнинг иш билан таъминланганлиги ҳамда улар меҳнат қилаётган ишлаб чиқариш объектларидаги шароитларни  ўрганган эди.
Омбудсман қабулида фуқаролар мурожаатлари эшитилди
31 Июл
2026 йил 31 июль куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг навбатдаги шахсий қабули ўтказилди. Қабулда мулк ҳуқуқи, ижтимоий ҳимоя, фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар, уй-жой, суд-тергов жараёнлари, маҳкум ва маҳбуслар ҳуқуқлари ҳамда бошқа ҳуқуқий масалалар юзасидан мурожаатлар кўриб чиқилди.
Ҳудудларда одам савдоси ва ноқонуний миграциянинг олдини олишга қаратилган тадбирлар ўтказилди
30 Июл
30 июль — Бутунжаҳон одам савдосига қарши курашиш куни муносабати билан Омбудсманнинг минтақавий вакиллари томонидан Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Бухоро, Навоий, Наманган, Фарғона, Самарқанд, Сурхондарё, Тошкент ва Хоразм вилоятларида “Омбудсман мактаби” лойиҳаси доирасида аҳоли ҳамда ёшларнинг ҳуқуқий хабардорлигини оширишга қаратилган тадбирлар ўтказилди.
Ўзбекистон ва Финляндия инсон ҳуқуқлари миллий институтлари ўртасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди
29 Июл
2026 йилнинг 29 июль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова Финляндия Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Йоханна Мария Огрен билан учрашди.
Марказий тергов ҳибсхонасининг янги биноси фойдаланишга топширилди
29 Июл
2026 йилнинг 28 июль куни Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш департаменти тасарруфидаги Марказий тергов ҳибсхонасининг янги биноси фойдаланишга топширилди. Очилиш маросимида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова ҳам иштирок этди.
Омбудсман кўмагида фуқарога 60 млн сўмга яқин иш ҳақи ва компенсация ундирилди
28 Июл
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га фуқаро мурожаат қилиб, хусусий корхоналардан бирида экскаватор машинисти лавозимида ишлаб келгани, бироқ 2025 йил январь–май ойлари учун иш ҳақи ва меҳнат шартномаси бекор қилинганда тўланиши лозим бўлган ҳисоб-китоб маблағлари тўлаб берилмаётганидан норози бўлди.
Самарқанд вилоятининг чекка ҳудудларидан бирида сайёр қабул ўтказилди
27 Июл
Фуқаролар мурожаатларини жойида ўрганиш ва уларга ҳуқуқий тушунтиришлар бериш мақсадида навбатдаги сайёр қабул Самарқанд вилоятининг чекка туманларидан бири — Пахтачи туманида ўтказилди.
Ҳудудларда инсон ҳуқуқларини таъминлаш ҳолати маҳаллий Кенгашлар сессияларида муҳокама қилинди
25 Июл
Халқ депутатлари Қорақалпоғистон Республикаси, Сурхондарё, Самарқанд, Тошкент ва Сирдарё вилоятлари Кенгашлари сессияларида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг тегишли минтақавий вакиллари томонидан ҳудудларда инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳолати юзасидан маърузалар тақдим этилди.
Омбудсман бошчилигида Тошкент вилоятидаги 7-сонли жазони ижро этиш колониясида мониторинг ўтказилди
24 Июл
2026 йилнинг 24 июль куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) бошчилигида унинг ҳузуридаги Қийноқ ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш бўйича жамоатчилик гуруҳи аъзолари Тошкент вилоятидаги 7-сонли жазони ижро этиш колониясига мониторинг ташрифини амалга оширди.