Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсман ва ЕХҲТ ДИИҲБ ўртасида ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди
08 Окт
Жорий йилнинг 5–15 октябрь кунлари Варшава шаҳрида ўтказилаётган “Инсон ўлчови бўйича Варшава конференцияси” доирасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ДИИҲБ) директорининг биринчи ўринбосари Теа Жалиашвили, Инсон ҳуқуқлари департаменти раҳбари Сьюзан Керр ҳамда Инсон хукуклари департаменти катта маслахатчиси Йоханнес Хайлер билан учрашди.
Варшава конференциясида Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш миллий механизмларини кучайтириш бўйича амалга оширилган ишлар тақдим этилди
07 Окт
Жорий йилнинг 5–15 октябрь кунлари Варшава шаҳрида ўтказилаётган “Инсон ўлчови бўйича Варшава конференцияси”да Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова иштирок этмоқда.
Сурхондарёда реабилитация марказидаги 31 нафар аёл ва бола комплекс тиббий кўрикдан ўтказилди
06 Окт
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Сурхондарё вилоятидаги минтақавий вакили ташаббуси билан Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш Сурхондарё вилояти ҳудудий марказида яшаётган аёллар ва уларнинг фарзандлари учун комплекс тиббий кўрик ташкил этилди.
Сирдарё туманида фуқаролар таклифи асосида сайёр қабул ўтказилди
05 Окт
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Сирдарё вилоятидаги минтақавий вакили томонидан фуқаролар таклифи асосида Сирдарё туманидаги “Хазина” маҳалла фуқаролар йиғинида сайёр қабул ўтказилди. Унда Халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгаши депутати С.Элмурадов ҳам иштирок этди.
“Омбудсман соати”: ўқувчиларнинг инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари соҳасидаги хабардорлиги оширилмоқда
02 Окт
Ҳуқуқий саводхонликни ёшликдан шакллантириш — қонун устуворлиги ва инсон ҳуқуқларига ҳурмат тамойилларини қарор топтиришда муҳим аҳамиятга эга. Шу мақсадда “Омбудсман соати” дарслари бутун республика бўйлаб ташкил этилмоқда.
Ҳурматли устоз ва мураббийлар!
01 Окт
Сизларни 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан чин қалбимиздан муборакбод этамиз.
Омбудсманнинг навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди
30 Сен
2026 йил 30 сентябрь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилди.
Омбудсман ва БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси ҳамкорликнинг устувор йўналишларини муҳокама қилди
30 Сен
2026 йилнинг 30 сентябрь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармасининг Марказий Осиё бўйича минтақавий ваколатхонасининг Минтақавий вакил ўринбосари Эннио Боати ҳамда Бошқарманинг Глобал операциялар бўлими Инсон ҳуқуқлари бўйича маслаҳатчиси Жоана Микель Желаберт билан учрашди.
Болаларни зўравонликдан ҳимоя қилишга оид қонун лойиҳаси жамоатчилик иштирокида муҳокама қилинди
29 Сен
Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш масалалари қўмитаси ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши аъзолари ҳамда фаол жамоатчилик вакиллари иштирокида ишчи гуруҳ йиғилиши бўлиб ўтди.