Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсман Девонига ишга қабул қилишда суҳбат учун намунавий саволлар  
Ушбу рўйхат номзодларга суҳбат жараёнига тайёргарлик кўришда амалий ёрдам сифатида тақдим этилган бўлиб, саволлар умумий тавсиявий характерга эга. Реал суҳбатда саволлар номзоднинг касбий тажрибаси, эҳтиёжи ва лавозим вазифаларига мувофиқ равишда белгиланади.

1.     Омбудсман фаолиятини тартибга солувчи ҳужжатларни санаб беринг.

2.     Парламент назорати субъектларига кимлар ҳамда Парламент назорати объектига нималар киради?

3.     Омбудсманнинг асосий вазифаларини санаб беринг?

4.     Омбудсман томонидан шикоятларни кўриб чиқиш шартлари қанақа?

5.     Мурожаатларни бериш ва уларни кўриб чиқиш тартиби қандай?

6.     Қандай ҳолларда мурожаатлар кўрмасдан қолдирилади?

7.     Қайси турдаги ишлар маъмурий ишлар бўйича судлар томонидан кўриб чиқилади?

8.     Фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан қайси масалалардаги ишлар кўриб чиқилади?

9.     Мурожаатларни кўриб чиқишда давлат органининг, ташкилотнинг ва мансабдор шахсларнинг мажбуриятларини айтинг?

10. Фуқаролик ишлари бўйича судларда давлат божини тўлашда озод қилинган субъектларига кимлар киради?

11. Маъмурий ишлар бўйича судларда давлат божини тўлашда озод қилинган субъектларига кимлар киради?

12. Омбудсманга бериладиган шикоятларга қўйиладиган талабларни санаб беринг?

13. Ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган жойларда сақланаётган шахсларнинг Омбудсманга мурожаат этишини ўзига хос хусусиятларини санаб беринг?

14. Омбудсманнинг таъсир чоралари ҳақида маълумот беринг?

15. Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судига мурожаат қилиш ҳуқуқига эга субъектларига кимлар киради?

16. Жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш тартиби ҳақида маълумот беринг?

17. Ижро этилиши лозим бўлган суд ҳужжатлари ва бошқа органларнинг ҳужжатларини санаб беринг?

18. Суд томонидан қанақа масалалар юзасидан юридик аҳамиятга эга бўлган фактлар аниқланиши мумкин?

19. Гендер тенглик деганда нимани тушунасиз. Ушбу соҳани тартибга солувчи қандай норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан танишсиз? Қисқача маълумот беринг?

20. Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахслар, бошқа жисмоний ҳамда юридик шахслар томонидан тазйиқ ва зўравонлик ҳолати тўғрисида мурожаат қилиши, у бўйича иш юритиш тартибини тушунтириб беринг?

21. Даъво муддати жорий қилинмайдиган талаблар ҳақида тушунтириш беринг?

22. Қийноққа солиш ҳолларини олдини олиш бўлимининг фаолияти нималардан иборат?

23. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қийноққа солиш ҳолларини аниқлаш олдини олиш тизимини такомиллаштириш такомиллаштиришга оид қарори қачон қабул қилиган?

24. Озодликдан маҳрум этилган шахслар ўзларига нисбатан инсоний муомалада бўлиши ҳамда инсон шахсига хос бўлган шаъни ва қадр қиммати ҳурмат қилиниши ҳуқуқига эга эканлиги Конституцияни нечанчи моддасида белгиланган?

25. Мандела қоидалари деганда нимани тушунасиз?

26. Омбудсманга қийноққа солиш ҳолларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш ваколати қачондан берилган?

27. Омбудсман қутиси деганда нимани тушунасиз?

28. Омбудсман кимлар билан ёпиқ муассасаларга мониторинг ташифларини амалга оширади?

29.  Омбудсман фаолияти ҳақидаги расмий ахборот манбалари қайсилар?

30. Жазони ижро этиш муассасалари ва ҳибсхоналар ҳақида ахборот берганда қайси чекловларга амал қилиш керак?

31. Фуқаролар мурожаатларини кўриб чиқишда шахсий маълумотларни ошкор этмаслик нима учун муҳим ва қайси қоидаларга амал қилиш зарур?