Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
муносабат
Конституциявий ислоҳотлар: инсон қадри ва халқ манфаати олий ўринда
24 Июн
Конституция ўзида инсоннинг халқаро умумэътироф этилган асосий ҳуқуқ ва мажбуриятларини ўзида жамлаган ва олий юридик мақомга эга ҳужжатдир.
Бола ҳуқуқлари бўйича вакил фарзандига зўравонлик қилувчи “ота-она”ларга болалар давлат ҳимоясида эканини эслатиб қўйди
18 Июн
Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти шифохоналаридан бирида содир бўлган воқеа, яъни она ўз касалманд боласини аёвсиз калтаклаётгани тасвирланган видео барчани ларзага солди. Бу бизга маълум бўлган ҳолатлардан бири халос. Лекин, тўрт девор орасида яширинча содир бўлаётган ҳолатлар ҳам бор эканини барчамиз биламиз. Афсуски, жамиятда бефарқлик кайфиятининг борлиги сабаб, болаларга нисбатан қилинаётган зўравонлик ҳолатларига қўл силтаб, “менга нима” қабилида иш кўрадиганлар ҳам йўқ эмас.
02 Июн
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 166-моддаси 2-қисми "а,в" бандларида назарда тутилган жиноят содир қилганликда айбланиб, жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судининг ажримига асосан сақлаш учун 10-сон тергов ҳибсхонасига олиб келинган маҳбус С.Қ.нинг онаси М.Қ.нинг ижтимоий тармоқларга қилган мурожаати Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) назоратига олинди.
1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни  Бола ҳуқуқлари бўйича вакилнинг байрам табриги
01 Июн
Азиз дўстлар, болалар, ёш авлод! Сизларни Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни билан чин қалбдан муборакбод этаман. Ўзбекистонда истиқомат қилаётган барча болаларга яъни болаларимга авваламбор мустаҳкам соғлик ва бағри бутунлик тилайман. Доим ота-оналари бағрида бўлишсин ва  уларнинг қайноқ муҳаббатига тўйишсин. Давлатнинг ҳимоясида эканликларини ҳар дам ҳис қилишсин ҳамда кўзлари бахтдан доим ёниб турсин.
Қийноқларнинг олдини олиш бўйича Ўзбекистон сиёсати ва унинг натижалари ҳақида экспертлар қандай фикрда?
24 Май
Мамлакатимизда фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини янада кучайтириш, жумладан, қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёхуд қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш ҳолатларига йўл қўймаслик мақсадида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Қолаверса, қийноққа солишнинг барвақт олдини олиш, у билан боғлиқ мурожаатларни тезкор равишда холисона кўриб чиқиш, ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган жойларга мониторинг ташрифларини мунтазам амалга ошириш бўйича ҳам тизимли ишлар йўлга қўйилди. Мухбиримиз мазкур соҳада амалга оширилаётган чора-тадбирлар, эришилган ютуқ ва натижалар, келгусидаги устувор вазифалар хусусида тегишли идоралар мутасаддилари, маҳаллий ҳамда хорижий экспертлар фикри билан қизиқди.
“Кўринмас” болалар
19 Май
Ўзбекистонда болаларни ўз вақтида рўйхатдан ўтказмаслик ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар, туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаларнинг йўқлиги ҳолатлари учрамоқда. Шу тариқа, болалар ижтимоий ҳимоя тизими ташқарисида, яъни давлат органлари учун “кўринмас” бўлиб қолмоқда – улар таълим, тиббий ва ижтимоий ёрдамдан мосуво қоляпти, улар чет элга чиқа олмайди, мерос ҳам ололмайди. Болалар омбудсмени Алия Юнусова бу ҳолат давлат органларининг бундай болаларни аниқлаш бўйича ҳаракатлари етарли даражада мувофиқлаштирилмагани, бу ҳам бюрократик ёндашув, балки ўз вазифаларига, жумладан, ота-оналарга нисбатан бепарво муносабатнинг оқибати эканлигини таъкидлайди. Бу омиллар болаларнинг исми, фамилияси, фуқароликка бўлган бузилган ҳуқуқларини тиклашга тўсқинлик қилади.
Инсон ҳуқуқлари ҳимоясининг янги босқичи: илмий-назарий таҳлил
05 Май
Сўнгги йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев ташаббуси билан халқимиз фаровонлиги йўлида кенг кўламли ислоҳотлар олиб борилиши натижасида миллий давлатчилигимиз пойдевори мустаҳкамланиб, инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари кафолатланмоқда, ҳар бир фуқаро ва оила фаровонлиги ошиб, қонун устуворлиги таъминланмоқда.
Омбудсман Юқоричирчиқ туманидаги “қулупнай” ҳолати бўйича ИИБ ходимларига хизмат текшируви ўтказилишини сўради
18 Апр
Хабарингиз бор, 2022 йилнинг 18 апрель куни “Telegram” ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятининг Юқоричирчиқ тумани Ички ишлар бўлими ходимлари томонидан йўл четида қулупнай сотиб ўтирган сотувчи аёлларга зўравонлик қилинганлиги ҳамда улар Ички ишлар бўлимига олиб кетилиб, 8 соатдан ортиқ вақт давомида ушлаб турилганлиги ҳақида хабарлар ва видео тасвирлар кенг тарқалди.
Бола ҳуқуқлари бўйича вакил: Болаларга нисбатан зўравонликни тўхтатинг! Ҳар бир бола зўравонликдан ҳимояланиш ҳуқуқига эга.
11 Апр
Ижтимоий тармоқларда жорий йилнинг 29 март куни номаълум аёл фарзандларига озор бераётгани акс этган видеолавҳа тарқалди. Қорақалпоғистонда аёл турмуш ўртоғи билан ўзаро келишмовчилик сабабли, икки қизини аёвсиз дўппослаб, уларга азоб бериб келган аёлга жиноят иши қўзғатилди.
Расмий муносабат
11 Фев
Хабарингиз бор, жорий йилда Озодликнинг YouTube каналида ва бошқа блогерлар томонидан “Боғланган ва "унутилган": Қарши ногирон болалар уйи кузатув камераларидаги тасвирлар” номли видео тарқалди.
Бола ҳуқуқлари бўйича вакилнинг расмий муносабати
02 Фев
Хабарингиз бор, фейсбук ижтимоий тармоғида фуқаро Фарида Рашидова томонидан Навоий шаҳрида жойлашган 32-сонли мактабгача таълим ташкилоти шароитлари хароб, иситиш тизими ишламаётган бўлсада, болаларни тарбиялаш давом этаётганлиги, ушбу муаммолар юзасидан масъулларга мурожаат қилишган бўлсада, ҳеч қандай амалий ҳаракат қилинмаганлиги бўйича хабар қолдирилган эди. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчи ўз хабарида муаммони ҳал этишда ёрдам берилишини сўраб мурожаат қилган эди.
ИНСОН ҚАДРИ – ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИНИНГ АСОСИ
07 Янв
Инсон қадрини улуғлаш, ҳар кимнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини таъминлаш мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг устувор йўналишига айланди.