Давлат раҳбарининг 2021 йил 26 июндаги “Қийноққа солиш ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) қийноқларнинг олдини олиш мақсадида Жамоатчилик вакиллари билан биргаликда ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган жойларга мониторинг ташрифлари тизимини йўлга қўйиш белгиланган.

2023 йил 1-ярим йиллигида Омбудсман ва унинг ҳузуридаги Жамоатчилик гуруҳлари томонидан ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган жойларга 348 маротаба мониторинг ташрифлари амалга оширилди. 2022 йилнинг 1-ярим йиллигида бу кўрсаткич 156 маротабани ташкил этган.
2023 йилнинг 11 май куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ва ходимларининг Андижон вилоятига қилган ташрифи доирасида 3-сон тергов ҳибсхонасига мониторинг ташрифи амалга оширилди. Унда ОАВ ҳам бевосита иштирок этиб, муассасадаги шароитлар билан танишишди.
2023 йилнинг 27 март куни Омбудсман ҳамда унинг ҳузуридаги Қийноқ ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш бўйича Жамоатчилик гуруҳлари аъзолари томонидан Тошкент вилоятидаги 7-сон жазони ижро этиш муассасасига мониторинг ташрифи амалга оширилди. Унда маҳаллий ва халқаро ОАВ ҳам бевосита иштирок этиб, муассасадаги шароитлар билан танишишди.