Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
 Орамизда шундай инсонлар борки, уларнинг жисмоний имконияти чекланган, лекин маънавияти юксак, руҳи эса жуда кучли ва матонатли. Афсуски, ногиронлиги бўлган шахслар кўпинча ишлаш, таълим даражасини ошириш ва жамият ҳаётида тўлақонли иштирок этиш имкониятидан маҳрум бўладилар. Ҳозирги пайтда уларнинг сони жаҳон миқёсида таҳминан 1 миллиард нафарни ташкил этади. Аксарият ҳолларда улар камситиш ва “қўли калталик”дан азият чекадилар. Албатта, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасидаги энг катта масъулият давлат зиммасига тушади.
Бугунги кунда Омбудсман институти ҳозирги замон демократик жамиятининг ҳаётида муҳим ўрин тутади. Бу – бежиз эмас, чунки Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) жамият тараққиётига бевосита таъсир этувчи бир қатор вазифалари бор, уларни самарали амалга оширилиши, аввало, мамлакатимизда фуқаролик жамиятининг ривож топишига, одамларнинг давлатга бўлган ишончи мустаҳкамланишига хизмат қилади.
Бош қомусимиз ҳисобланмиш Ўзбекистон Республикаси Конституциясида хар иккала жинс эгаларининг тенглиги кафолатланган.
Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида тезкор-қидирув, тергов ва жазони ижро этиш соҳаларида гумонланувчини қийноққа солиш ҳолатлари ҳали ҳам учраб тургани жиддий танқид остига олиниб, бу муаммоларни бартараф этиш борасида олдимизда турган муҳим вазифалар белгилаб берилди. Жумладан, омбудсманнинг қийноқларнинг олдини олиш бўйича ваколатларини кенгайтириш, жамоатчилик назоратини кучайтириш, омбудсман ва жамоатчилик вакилларининг тергов изолятори ва жазони ўташ муассасаларига биргаликдаги мониторинг ташрифлари тизими йўлга қўйилиши билан боғлиқ устувор вазифалар қўйилди.
Ҳисобот йилида Омбудсманга пандемия шароитида фуқароларнинг малакали тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқи билан боғлиқ 475 та мурожаат келиб тушди.